ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ

Гулюз Умарова

Ёш ва истиқболли дизайнер. Гулюз Камолиддин Бехзод номидаги рассомлик ва дизайн институтини, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак "Либослар дизайни" факультетини тамомлаган. Ушбу соҳада 5 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Гулюз ушбу давр ичида ўзининг либослар тўпламини Style.uz ва Asrlar Sadosi каби лойиҳаларда намойиш этишга улгурган. Шунингдек, Gulyuz Fashion Studio ателье-студиясини ҳам очган. Ателье гўзал дид эгалари орасида жуда ҳам машҳур бўлишга улгурган.