ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Креатив

Шу ёз мавсумида либослардаги урф

Мовий-мовий денгиз, оқ тусдаги ранглар - мен бу йилги ёз мавсумида либосларда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида айтиб берман.  

 

Кўк

alt
 
Тўқ кўк ёқитли (сапфир), денгиз харбий флоти кийими ранглари - ёз мавсумининг энг асосий ранглар палитраси ҳисобланади. 

 

Қизил гуллар

alt
 
Гулли нақшлар (принт) баҳор-ёз мавсуми урфларининг барча рўйхатларида буткул ўрнашиб олди. Аммо 2015 йилда ушбу нақш нафислик синоними ҳисобланмай қолди, аксинча у ўта драматик сифатда намоён бўла бошлади.
 
 

Ҳарбий форма

alt
 
Яшил (хаки) ранг, темир тугмачалар, галифелар ва милитари услуби жиҳатлари яна биз билан бирга. Айниқса Marc Jacobs.дагидек башанг замш пальтолар, шойи кўйлаклар каби  "Ҳарбий" нафис аёллар либоси айни муддао. 

 

Джинсили либослар

alt

Дизайнерлар мураккабликни маъқуллаб, бизга джинсили комбинезонларни, костюмларни ва ортиқча деталларсиз кюлот-шимларни таклиф этмоқдалар. 

 

Майда клетка

alt
 
Клетка кийимлар Брижит Бардони эслатиши мумкин албатта. Ёзда биз клетка миди-кўйлакларни, тор юбка (юбка-карандаш) ва ҳатто шу нақшдаги узун оқшом либосларини ҳам кийишни бошлаймиз. 
 
 

Кичкина оқ кўйлак

alt
 
Кичкина қора кўйлакни ҳеч ким албатта бекор қилмаган, аммо қўёшда тобланган танада оқ кичкина кўйлак янада гўзалроқ кўринади. Дизайнерлар барча дидга мос келувчи вариантларни таклиф этганлар, яъни ҳеч бир безаксиз оддий бичимдаги куйлаклардан бошлаб то коктейл либосларгача.
 
 

Лўличилик

alt

Лўлича услубдаги либослар эҳтиросли феъллиларга тўғри келади. 
 

Белдаги қирқимлар 

alt
 
Катта бренд дизайнерлари декольте тушунчаси жуда ҳам кўпқиррали тушунча эканлигини эслатмоқдалар. Масалан бу ёзда анча мунча очиқ бичимдаги жакетлар тақдим этилади. 
 
 

70-йиллар услубидаги оқшом либослари 

alt

Худди беғам-беташвиш ҳаёт учун яратилган шундай кўйлакларда ўз вақтида энг машҳур Кейт Буш юрган. Энди эса бизда ҳам шундай кўйлакларда юриш имкони бор. 
 
 

Замш

alt
 
Ёз оқшомларингизни янада гўзаллаштирадиган яна бир урф бу замшдан тикилган либослардир. Танловингизни курткага қаратишингиз мумкин, аммо комбинезон ёки бўлмаса кўйлак танласангиз ҳам ҳато қилмаган бўласиз. 
 
 

Бахрома

alt

Етмишинчи йиллардан яна бир салом (шунингдек, ковбой ва хиппилар ҳақида эслатамиз). Дизайнерлар анча стиллаштирилган бахрамани таклиф этганлар, шунинг учун ҳам у анча замоний кўринишга эга бўлди.

 

Сариқ

alt
 
Қуёш ранги, сариқ доим ёз билан боғланади. Ушбу ранг  Céline, Chloé ва бошқа кўпгина маркалар либослар тўпламидан жой олган.  
 

 
Запáхли юбкалар

alt
 
Ёз учун махсус юпқа чармдан тикилган запахли юбка-карандашлар модага интеллектуал тарафдан ёндашадиганлар учун мос. 

 
Сўнгги урфлар ва мода ортидан югуриб, индевидуалликни унутманг ва ҳар бир либос сизнинг ташқи кўринишингизга мос келган келмаганлигига албатта эътибор қаратинг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-05-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг