alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Базмлар

La Sposa: Ўзбекистонда 10 йил!

 

Юбилей тантанаси салондаги либослар каби чиройли ва романтик руҳда кечди. Гулдасталар, нафосат ва нозик дид – La Sposa келин либослари салонининг юбилей кечасига бағишланган маросим айнан шундай ёдда қолди. 

 

alt

 

alt

Юлдуз Мавлонова, La Sposa асосчиси:

Илк бошда бу ерда ҳаммаси бошқача эди. Бизнинг йўлимиз айнан шу манзилда бошланган бўлиб, йиллар давомида уни яхшилаб бордик. 14 дона либос билан ишни бошлаган бўлсак, кейинчалик ассортиментни бойитиб бордик. 

Салон очилган вақтда мен 24 ёшда эдима, ва ёшлигим сабабли кўпчилик бу ишда янгилигимни билдириб қўйишга ҳаракат қиларди. Лекин меҳнатим, ота-онам ишончи ва яқинларим кўмаги билан аста-секин ривожландик. 

 

alt

alt

alt

 

alt

Юлдуз Мавлонова:

Салон очишимга тақдир тақазоси туртки бўлди. Мен ўз дидимга мос келинлик либоси топа олмадим ва хориждан харид қилишга тўғри келди. Турмушга чиққанимдан кейин бир йил ўтиб, бирор иш билан машғул бўлгим келди. Тўй либослари каталоглари ва журналларини томоша қилиб, кўзларим чақнади ва мен айнан шу иш билан шуғулланишни истаётганимни англаб етдим. Шундай қилиб, бир кечанинг ўзида бизнес-режамни ёзиб тугатдим ва уни яқинларимга кўрсатдим. Менинг ғоямни ҳамма қўллаб-қувватлади. 

 

Қувончли ҳодисани биргаликда қутлаш учун ўзбек эстрадаси юлдузлари, кинематография ва телевидение вакиллаи, таниқли фотограф ва блогерлар ташриф буюришди. 

 

alt

 

Асал Шодиева, актриса:

Йил сайин Юлдуз ва унинг севимли иши учун қилаётган ҳаракатларини кузатиб келяпман.Унга қараганимда ҳар сафар тиришқоқлигига ҳавас қиламан,Ўзбекистонда унга ўхшаш аёллар кўпроқ бўлишини истайман. Ўйлайманки, бугун бу ерда Юлдузни ва унинг меҳнат фаолиятини чин дилдан қўллаб-қувватлайдиган инсонлар тўпланган.

Бу йил Юлдуз Мавлонова ёш келинчаклар ўртасида талабгир бўлган My signature bride деб номланган шахсий либослар тўпламини намойиш қилди.

 

alt

alt

 

alt

 

Юлдуз Мавлонова, La Sposa асосчиси:

Биз мижозларимиз бўлмиш ёш келинчаклар табаларига мос келин либослари тўпламини яратдик. Муҳташам келинлик либослари бизда жуда талабгир, хорижда эса бундай моделлар жуда қиммат туради. Шу туфайли бу каби гўзал либосларни ўзимизда, ҳамёнбоп нархларда тикиш ғояси туғилди. 

 

alt

 

alt

Лола, хонанда:

Биринчи навбатда Юлдуз ва La Sposa салонини мазкур сана билан табрикламоқчиман! 10 йил – жуда ҳам гўзал бўлган катта йўл. Бу йиллар давомида у салонга ўзини бағишлаб, уни ҳудди фарзанди мисоли ривожлантирди. Юлдуз билан талабалик давридан дўстлигимиз учун фаҳрланаман. Уша вақтлардаёқ унинг тиришқоқлиги сезиларди. Мазкур тантанада иштирок этиб, Юлдуз учун фаҳр туйғусини ҳис қилмоқдаман! 

Шахсий тўпламидан ташқари салонда Saiid Kobeisy, Nicole Sposa, Pronovias, La Sposa, Tarik Ediz, Dovita Bridal, Royaldi ва бошқа жаҳон брендларининг минглаб либослари ҳам мавжуд. 

 

alt

 

Дилноза ШамсутдиноваSugar Plum дўкони асосчиси:

2014 йилда La Sposa салонидан шахсан ўзимнинг никоҳ оқшомим учун либос олганман. Либос ҳудди ҳохирги кундаги келин кўйлаклар сингари муҳташам эди. Улар нозик дид билан тикилганлиги ҳамда европалашган усбули билан ажралиб туради. My signature bride янги тўпламида намоён бўлган Юлдузнинг маҳоратини ҳам таъкидлаш даркор!

Бугунги кунда La Sposa салонида юқори малакали мутахассислардан иборат катта жамоа фаолият юритиб, улар малакали маслаҳатлар берадилар ва юқори сифатли хизмат кўрсатадилар. Шунингдек, олдинги тўпламлардаги кўйлакларнинг 3 000 000 сўмлик бошланғич нархи ҳам мамнун қилиши табиий. 

 

alt

alt

alt

 

Oynisa, фотограф:

Тадбир Юлдузнинг ўзи сингари жуда ҳам чиройли ва нафис бўлибди. Мен La Sposa салони келин либосларининг сифати борасида етакчилиги, чиройлилиги ва келинларнинг ташқи кўринишига қараб уларга муносибини танлаб бериш хусусияти билан ажралиб туради деб ҳисоблайман. 

 

alt

alt

alt

 

alt

 

 

Шахзода Муҳаммедова, актриса, телебошловчи:

Юлдуз билан узоқ вақтдан бери дўстмиз ва бугун бундай ажойиб байрамда иштирок этиб турганимдан хурсандман. Бугун тақдим этилган My signature bride тўплами менга жуда ҳам ёқди.

alt

alt

 

Манзил: Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 27

Телефон: +99871 2568222

Сайт: www.lasposa.uz 

Instagram: @lasposauz

Telegram: La Sposa Uzbekistan

 

 

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-06-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг