
Отабек Муталхўжаевнинг альбом тақдимотидан фоторепортаж

Тақдимотга ташриф буюрган таниқлилар орасида Нилуфар Усмонова, Умидахон, Ойбек ва Нигора, опа сингил Райхон Уласенова ва Ойхон Ифорзода, Шаҳзода Мухаммедова, Фирдавс, Муқаддас Саъдуллаева, Нилуфар, Каниза, радио бошловчи Иброҳим Аҳмедов, Ёдгор Мирзажоновларни кўриш мумкин эди.
Тадбирни бошловчи очиқ деб эълон қилганидан сўнг навбат Отабекнинг ўзига тегди. Хонанда кечани "Эй нозанин ёр" қўшиғи билан бошлаб берди. Сўнг барча йиғилганларга дил изҳорларини айтиб, барчага ўз ташаккурини билдирди.
Тадбир давомида Нилуфар Усмонова билан дуэт қўшиқ "Майли майли" куйланди.
Хонанда Каниза ҳам ҳамкасбига ўзининг самимий тилакларини билдирди. Умуман айтганда тақдимот жуда дўстона ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Биз хонандага барча эзгу тилакларни билдирган ҳолда яна бир бор табриклаб қоламиз. Тақдимотдан фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.

ИЗОҲЛАР 0