alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

2017 йилнинг энг ёрқин дуэтлари

Ўтган 2017 йилда дуэтлар сони бўйича биринчилик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниевга тегишли десак бўлади. 

 

Райҳон ва Зиёда - «Дема»

 

«Дема» деб номланган мазкур тарона илк маротаба Райҳоннинг яккахон концертида ижро этилган.

 

Райҳон ва Сардор Раҳимхон - «Айирма» 

 

Мазкур тарона ҳам Райҳоннинг ўтган йилги шоу-дастурида илк маротаба жаранг сочган бўлиб, қўшиқ муаллифлари Сарвар ва Комил.

 

Райҳон ва Шаҳриёр - «Сўрама»

 

Мазкур кутилмаган дуэт тарона матнининг муаллифи Якзон, мусиқий сайқал Александр Зиминга тегишли.

 

Райҳон ва Жаҳонгир Позилжонов - «Алдамагин»

 

Қўшиқ сўзи Якзонга, мусиқаси Ботир Алиевга мансуб бўлиб, унга ижодкорларнинг режиссёрлиги асосида видео кетма-кетлик ҳам яратилди.

 

Райҳон ва Муниса Ризаева - «Бор ёки йўқ»

 

Қўшиққа клипмейкер Нозим Жумаев томонидан ноодатий тарзда клип ишланган.

 

2017 йилда дуэт тароналар яратишда фаол бўлган санъаткорлардан бири Сардор Раҳимхон бўлиб, Райҳон Ғаниева билан бир қаторда Манзура ва тожикистонлик қўшиқчи Жонибек Муродовлар билан ҳам ажойиб дуэт тароналар тақдим этди. 

 

Сардор Раҳимхон ва Манзура - «Жаним»

 

Қўшиқ матни ва мусиқа муаллифи Фарруҳ Соҳиб. Таронага Чимкент шаҳрида ўзгача услубда Дилмурод Каримов томонидан клип ишланган.

 

Сардор Раҳимхон ва Жонибек Муродов - «Дўстон»

 

Икки қардош халқ вакиллари ҳамкорликда яратган асарларига видеоклип ҳам суратга олдилар. Режиссёр Дилмурод Каримов. Клипда бир нечта машҳур актёрлар жамоасини ҳам кўришимиз мумкин

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ва хонанда Шаҳзода ҳам ўтган йилда ўз мухлисларини ажойиб дуэтлар билан хушнуд этдилар.

 

Улуғбек Раҳматуллаев ва Шаҳзода - «Бекатлар»

 

Икки хонанда бундан ҳам аввал дуэтлар ижро этган бўлиб, бу галги ижро этилган «Бекатлар» қўшиғи Фарруҳ Бадалбоев ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган.

 

Улуғбек Раҳматуллаев ва Зиёда - «Мени сев»

 

Қўшиққа Санжар Маткаримов томонидан клип олинган бўлиб, унда Ситора Олимжонова ва Асрор Ҳамидовлар суратга тушган.

 

Шаҳзода ва Фарруҳ Зокиров - «Чинара»

 

Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров билан биргаликда куйланган «Чинара» таронасининг матни Лариса Рубалская, мусиқаси эса Фарруҳ Зокировга мансуб. Мусиқий сайқал устида Беном гуруҳи аъзолари ҳамда Убайдулла Каримов иш олиб борган. Албатта, таронага клип ишланган. Бу вазифа Жамшид Хожиниёзов зиммасига юклатилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг