alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Аброр Азизовдан ижодий янгиликлар

Ўзбек эстрадасига шахдам қадам ташлаб кириб келаётган ёш ижодкор Аброр Азизов, ўзининг ширали овози билан мусиқа шинавандаларига ёқиб келмоқда. Ботир Қодировнинг энг яхши шогиртларидан ҳисобланаётган Аброр шу кунга қадар: «Беш кунлик дунё», «Умидвормиз», «Кел гул» ва бошқа кўшиқларни тингловчилар хукмига ҳавола этиб келмоқда. «Беш кунлик дунё» номли кўшиқ сўзи Жума Сулаймонга тегишли, мусиқа устида Иқбол Мухаммад иш олиб борган. Мусиқий сайқалини Насруллох бажарган. Мазкур таронага клип ҳам суратга олинган. Суратга олиш жараёнида актёр Ёқуб Ахмедов бош ролни ижро этган. Клипнинг асосий ғояси инсонларни одамийликка чақириш ва ёмон йўлдан қайтариш каби долзарб мавзу кўтарилган.

Хонанданинг айтишича, «Умидвормиз» таронаси Муборак Рамазон ойига бағишлаб куйланган экан. Кўшиқ сўзлари Нодир Азимов қаламига мансуб, мусиқаси эса Иқбол Мухаммадга тегишли.

«Кел гул» номли тарона сўзлари Абдусамий Абдувохиб, мусиқа Иқбол Мухаммад томонидан яратилган. Хонандага омадлар тилаймиз. Тароналарни ҳукмингизга ҳавола этамиз. Тингланг ва баҳо беринг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг