alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Афсонавий «Сетора» гуруҳи илк таркибидан қўшиқ тақдимоти

15 декабрь куни Màrmaris Gourmet масканида афсонавий «Сетора» гуруҳи илк таркиби қизлари Лейли ва Камилла «Рахмоним» номли янги қўшиқлари тақдимотини ўтказдилар.

altalt

Тақдимот «Сетора» гуруҳининг эски видеоларидан қилинган лавҳалар коллажи билан бошланди.

 alt

Шундан сўнг, кеча сабабчилари Камилла ва Лайли саҳнага чиқишди. Мазкур кечада улар  SeTanho сифатида фаолиятини давом эттиришларини маълум қилдилар. Аммо улар ўзлари «Сетора-Танхо» деб аташни кўпроқ маъқул кўришларини ҳам маълум қилишди.

alt

Қўшиқ тақдимотига гуруҳ мухлислари, яқин дўстлари ва оммавий ахборот воситалари ташриф буюришди.

altalt

Тақдимотни Карен Ғофуржонов олиб борди.

alt

Ушбу кечада Камилла ва Лейли тақдим этган қўшиқ «Рахмоним» бўлиб қўшиқ муаллифи Бобур Умаров.

altalt

Ҳаммага маълум гуруҳ уч қиздан иборат. Аммо Феруза АҚШда истиқомат қилади. Шунга қарамай қизлар ҳаётда ҳам ижодда ҳам ҳали-ҳануз трио сифатида биргалар. Тарақий этган замонамиз, кўп имкониятларни берганлиги сабаб, Феруза узоқда бўлишига қарамай ҳам қўшиқлар ёзиб туришар экан.

altaltalt

Қўшиқ тақдимотидан сўнг, Камилла ва Лайло Феруза билан онлайн алоқа ўрнатдилар. Феруза барча йиғилган меҳмонларга гуруҳ учун энг муҳим кунда уларни қўллаб-қуватлаш учун ташриф буюрганлари учун миннатдорчилик билдириб, кириб келаётган янги йил байрами билан табриклади.

alt

Хонанда Лейли:

«Биз анчадан бери яна биргаликда тикланишни истаётган эдик ва шу кун келди. Албатта биз тўлиқ таркибда эмасмиз, аммо Феруза биз билан қалбан бирга. Яқин орада янги мусиқий альбом ва треклар ёзиб, ўз мухлисларимизни шод этиш ниятидамиз».

alt

Кеча жуда самимий руҳда ўтди. Бошловчи Карен Ғофуржонов бўлишига қарамай қизлар келган меҳмонлар билан ўзлари ҳам яқин ва самимий мулоқат қилиб, барча берилган саволларга жавоб беришди.

altalt

Шунингдек, гуруҳ Алла Пугачованинг «Рождественские встречи» кўрсатувида иштирок этган вақтларни ҳам ёдга олишди.

Мусиқий кеча сўнггида қизлар импровизация қилинган мини-концертни ҳам тақдим этиб, ўзларининг энг хит «Айирмагин мени», «Сен бўлмасанг», «Хайр энди» ва албатта «Борсан» тароналарини ижро этишди.

altalt

Камилла кечада ўз кўз ёшларини яшира олмай, «Бахт бу – ўз севган ишингни қилиш» деган сўзларни айтиб ўтди.

Камилла ва Лейлига биргаликда бошлаган ижодларига омад тилаб, ўз мухлисларига янги хитлар тақдим этишларини тилаб қоламиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг