alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Аладдин» ижодий студияси концертидан

11 сентябр куни Алишер Навоий кино саройида «Аладдин» ижодий студиясининг ташкил этилганига 25 йил тўлганлиги муносабати билан «Оловуддин ва унинг дўстлари» номли концерт дастури бўлиб ўтди.

Шуни айтиш жоизки, ҳозирда «Аладдин» ижодий студиясида 4 ёшдан 20 ёшгача бўлган юздан ортиқ ўқувчилар таҳсил оладилар.

 

alt

 

Концертда бошловчилик вазифаси Камилла тахаллуси остида ҳаммага яхши таниш Алена Акиева ва Comedy.uz резидентлари бўлмиш Хасан Ва Хусан триоаси вакили Аъзамат Жалоловлар зиммасига юклатилди. Алена Акиева ҳам мазкур ижодий гуруҳ тарбияланувчисидир.

 

alt

 

Концерт давомида ижодий студиянинг энг кичкинтой вакилларидан тортиб, энг катталари иштирок этишди. Улар омма қалбини забт этиб улгарган хитлар билан бир қаторда батамом янги композицияларни куйлашди.

 

altalt

 

Дастурда «Главная сцена» лойиҳаси ғолиби Сардор Милано, «Новая волна-2012» танлови биринчи ўрин соҳибаси Niloo таҳаллуси остида ижод қилувчи Нилуфар ва Жанубий Кореяда 2013 йилда мусиқий танловда ғолиб бўлиб, Гран-при совриндорлари бўлган студия вакилларининг ютуқлари акс этган видеолавҳалар намойиш этилиб, «Аладдин» ижодий студияси битирувчилари ёдга олинди.  

Шунингдек, экран орқали турли мамлакатларда бўлган ижодий студия вакиллари ўз видео табрикларини йўллашди.

 

alt

 

Таниқли эстрада вакилларидан Ўзбекистон Халқ артисти Мансур Тошматов,

alt

 

хонанда Саида,

alt

 

Самандар Хамрақулов,

alt

 

Лола Йўлдошевалар ўз чиқишлари билан барчани шод айлашди.

alt

 

Эстрада хонандалари билан бир қаторда ёш умидли истеъдод эгалари ҳам ўз маҳоратларини ёрқин рақс ва қўшиқлар орқали намойиш этдилар.

 

alt

 

Comedy.uz резидентларидан эса кулгули саҳна кўринишлари ҳам бўлиб ўтди.

 

alt

Ташриф буюрган томошабинлар улкан завқ ва хурсандчилик кайфиятига эга бўлган ҳолда концертни тарк этишди десак муболаға бўлмайди.

 

«Аладдин» ижодий студиясининг концерт дастуридан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг