Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Алишер Файзнинг “Сен борсанки” концерт дастуридан махсус репортаж!
«Истиқлол» санъат саройида 17, 18, 19, 20 май кунлари хонанда Алишер Файзнинг “Сен борсанки” яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Алишер Файз бежизга онахонларнинг севимли хонандаси деб тан олинмаган чоғи, концертдаги томошабинларнинг жуда кўпчилик қисмини онахонлар ташкил қилдилар.
Концерт дастури Ватан ҳақидаги қўшиқ билан бошланди.
Қўшиқлардан энг таъсирлиси “Илтижо” қўшиғи бўлиб, Алишер мазкур қўшиқни куйлаганида саҳнадаги мониторда онасининг суратлари айланди, буни кўриб кўплаб оналар дуо қилишди, йиғлашди ва Алишернинг ўзини ҳам кўзлари ёшланди. Концертга унинг онаси Раъно опа ҳам томошабин сифатида келган эди.
Концерт кунлари давомида Алишер Файзни қутлаш учун, устози Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, шунингдек, хонандалар Достон Убайдуллаев, Ботир Қодиров, Абдурашид Йўлдошев, Даврон Аҳмедов ва камина ташриф буюрдик. Алишер Файзнинг укаси ёш хонанда Хуршид Турдиев ҳам концерт кунлари, акасининг ёнида бўлди. Хонандага саҳна ортида Даврон Аҳмедов тўн кийдирди.
Хонанданинг концерт кунлари шогирдлари ҳам саҳнада қўшиқ куйлаш имкониятига эга бўлишди: Фазлиддин Раҳмонов ва Ёқуб Аҳмедов...
Хонанданинг ҳар бир қўшиғига алоҳида саҳна кўринишлари ва чиройли рақслар саҳналаштирилган. Ҳаттоки, ҳинд миллий рақслари ҳам бўлди. Концертда янги қўшиқлари билан бирга севимли қўшиқлар ҳам куйланди. “Аёл”, “Индамадим”, “Андижондан келиб”, “Армон”, “Зуҳрахоннинг рўмоли” ва ҳоказо...
Қўшиқлардан бирига саҳналаштирилган саҳна кўриниши раққоса Паризода билан боғлиқ эди. Қўшиқ вақтида раққоса, гўёки саҳнага чиқишни “истамади”. Шунда Алишер Файз унинг ўрнига рақсга “тушиб берди”. Шундан сўнг, раққосалар Паризодани олиб чиқишди ва “жонланиб” рақсга тушди.
Концерт дастурида қўшиқлардан бирига ёш қизалоқлар ҳам ўзига хос саҳна кўринишида иштирок этишди.
Сўз усталари Ботир Имомхўжаев ва Маъмурбек Холмедовлар фаррошлар қиёфасида чиқиб, ўзларининг янги номерлари билан томошабинларнинг кайфиятларини янада кўтардилар.
Хонанданинг саҳна либосларига келсак, 3 марта либос алмаштирди, саҳна либосларидан бири тўн, устози Озодбек Назарбековга тақлид бўлиб қолгандек, назаримда. Чунки, Озодбек Назарбеков ҳам концерт кунларида, саҳна либосларидан шунга ўхшаш тўн эди.
Концерт давомида хонандага кўплаб гуллар, тўнлар, совғалар тақдим қилинди, сурати туширилган гилам, рамкадаги суратлари ва ҳоказо...
Концертда хонанданинг Фан клуби ҳам хонанда Райхоннинг концертидаги фан клуб аъзолари каби келиб, Алишер Файзнинг номи ёзилган катта ҳарфларни кўтариб туришди ва хонандани қўллаб-қувватлашди.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
23-05-2013
ИЗОҲЛАР 4