Давлат Академик катта театридан илк симфоник OPEN AIR
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, мазкур ҳодиса ҳақиқий ихлосмандларни бир орага йиғиб, бутун юртимиз бўйлаб шунга ўхшаш маданий тадбирлар ўтказилишига туртки бўлишга қаратилган.
Концерт давомида «Фауст» операсидан Мефистофельнинг куплети, И.Штраус вальси, Чайковскийнинг «Щелкунчик» балетидан Адажио каби композициялар янгради.
Шунингдек «Кариб денгизи қароқчилари» кинофильмидан саундтрек, неополитан ва ўзбек қўшиқлари мавзусида Melodramma ва попурриларни тинглаш мумкин бўлди.
Мусиқий раҳбар ва дирижёр – Халқаро танлов лауреати Бобомурод Худойқулов
«Ўйлайманки, биз олдимизга қўйган мақсадимизга эришдик ва томошабин томонидан яхши қаршиландик. Ҳар бир хор, опера, балет артисти, ҳар бир мусиқачи томошабин тарафдан таралаётган ақл бовар қилмас энергетикани ҳис қилди. Концерт амалга ошганидан хурсандман ва умид қиламанки, бу сўнгги open-air эмас».
Композиция муаллифи ва режиссёр – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Андрей Слоним
«Бутун жамоамиз бир неча ой давомида тайёргарлик кўрган ҳодиса рўёбга ошди. Санъатнинг таралиш лаҳзаси рўй берди. Оpen-air «Очиқ ҳавода мусиқа» ишончимизни оқлади, чунки биз анчадан бери томошабин билан бундай алоқани ҳис қилмаган эдик».
Тадбир Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилди.





ИЗОҲЛАР 0