«Ария» санъат устахонаси концертидан
Концерт вокал ва рақс қисмларидан иборат бўлди. Вокал қисмида концерт иштиркочилари энг машҳур қўшиқларни куйлашди. Улар орасида Wham! – Last Christmas, James Brown – I feel good, Fifth Harmony – in love with a monster, Людмила Гурченконинг «Карнавальная ночь» фильмидаги 5 дақиқа композициясини шунингдек, Алла Пугачева ва Кристина Орбакайтеларнинг «Опять метель» тароналарини куйлашди.
«Ария» санъат устахонаси тарбияланувчилари билан биргаликда хонандалар Хулкар Абдуллаева, Амира Алибекова, Саида, Фарход Болтаевлар куйлашди.
Шуни айтиш жоизки, санъат устахонаси вокалчилари орасида «Голос. Дети» иштирокчиси Милана Пак ҳам бор. Шу куни у ҳам ўз қўшиқлари билан келган томошабинларни шод этди.
Валентина Мартиросян, «Ария» санъат устахонасининг вокал бўйича ўқитувчиси
«Биз концертларда янграйдиган қўшиқларни танлашдан аввал доим болажонларимиз фикрини инобатга оламиз ва албатта хореограф билан биргаликда ишлаймиз. Бугун санъат устахонасининг иккинчи концерти бўлиб, бу болажонлар учун катта тажриба. Жонли ижро бўйича сабоқ ҳамма студяиларда ҳам берилмайди. Балки бугун қандайдур камчиликлар бордир, аммо улар жонли куйлашмоқда ва улар учун бу фақат фойда».
Концертнинг рақс қисми миллий ва классик чиқишлардан иборат бўлди. Миллий блокда – ўзбек, тожикча, хоразмча рақсларни устахонанинг 50дан ортиқ тарбияланувчилари ижро этишди.
Классик рақслардан иборат қисмда 2,5 ёшдаги кичкинтойлар қор парчалари, оппоқ фаришталар образларида чиқишлар қилишди.
Совға сифатида қизалоқлар Муниса Ризаеванинг концерт дастурига махсус тайёрлаган чиқишларини тақдим этишди. Эслатиб ўтамиз, «Ария» санъат устахонаси болажонлари Муниса Ризаеванинг концертида Рашид Ҳолиқов билан ижро этилган «Бом-Бом» дуэти куйланганда саҳнада гўзал рақсларини ижро этишганди.
Пулат Абдураимов, балетмейстер, «Ария» санъат устахонаси ўқитувчиси
«Мусиқа, рақс қандай бўлишини ўзи айтади. Бизнинг устахонамизда доим жамоавий ва ижодий муҳит ҳукронлик қилади. Рақсларни ўзимиз ўйлаб топмаймиз, ритм бўлса уларнинг ўзи яралади. Яқин орада болажонлар билан ишлаш менга кўпроқ маъқул эканлигини англаб етдим».
Концертда болажонлар кийган ҳар бир либосга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, балетмейстер ва вокал бўйича ўқитувчи томонидан 2 ой ичида моделлаштирилган.
Шунингдек, концертга киришда барча келганлар «Ария» санъат устахонасида тасвирий санъат бўйича сабоқ берадиган Мария Мельникова тарбияланувчиларининг 25та ишлари кўргазмага қўйилган эди.
Аделия Шомирзаева, «Ария» санъат устахонаси тарбияланувчиси
«Рақс билан бир йилдан бери шуғулланаман ва бу менинг биринчи чиқишим эмас. Ўзимизнинг миллий рақсларни ижро этишни кўпроқ ёқтираман, чунки улар жуда гўзал».
Маълумот ўрнида:
«Санъат устахонаси 2016 йилда ташкил топган бўлиб, у 3та эстрада вокали, хореография ва тасвирий санъат йўналишларига эга. Вокал ва тасвирий санъат йўналишларида ёш бўйича чекловлар йўқ. Рақс йўналишида эса 15 ёшгача бўлган болажонлар қабул қилинади».
Концертдан барча суратлар бизнинг фотоҳисоботда.
ИЗОҲЛАР 0