00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Аудиопремьера: Lola&Shaxriyor-Кўникмадим
Ноябрь ойида хонанда Лола ўзининг мухлисларини гўзал концерт дастури билан шод этди. Хонанда концертга мухлислар учун тайёрлаган туҳфалардан бири Шаҳриёр репер билан дуэт куйлагани бўлди. Мазкур тарона Сарвар ва Комил ҳамкорлигида яратилган.
Икки ижодкор «Кўникмадим» қўшиғини янгича талқин ва руҳда ижро этганлар.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тарона илк бор хонанда Райҳоннинг 2015 йилдаги концерт дастурида, Лола ва Райҳон ижросида жаранг сочган эди.
Ўзбек эстрадасининг энг ёрқин ва машҳур хонандалари мухлислар ҳукмига Жасур Шаметов режиссёрлигида тасвирга олинган клипни ҳам ҳавола этишган эди. Клипни бу ерда кўришингиз мумкин.
Азизлар, энди «Кўникмадим» таронасининг ўзгача талқиндаги тури ҳукмингизда. Тингланг ва завқланинг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
01-12-2016





ИЗОҲЛАР 0