alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Бахром Назаровнинг илк яккахон концертидан

Куни кеча Мўжиза медиа раҳнамолигида муҳташам “Истиқлол” санъат саройида истеъдодли, ёш хонанда Баҳром Назаровнинг “Шукрона” номли икки кунлик  концерт дастурига старт берилди. Ҳаммани бирдек қизиқтирган концертнинг илк куни ҳам бошланди.

alt
 
Концертнинг бош режиссёри Ойбек Алиев ва режиссёр ёрдамчиси Фарход Бадалов.
Концерт залига кириб борар экансиз барча ўриндиқлар томошабинлар билан тўлганлигини кўришингиз мумкин. Концертга ташриф буюрган томошабиндан тортиб, хонанда билан бирга ижод қилганларнинг кўзидан қувонч, завқ-шавқ порлаб турганини сезиш қийин эмас.  

altalt
 
Концертни Фатҳулла Маъсудов, ҳамда Дилдора Рустамова олиб бордилар.
Тинимсиз қарсаклар, қий-чувлардан сўнг Баҳром Назаров “Айрилдим” қўшиғи билан зални оёққа тургазди. Илк яккахон концерти бўлгани сабаб, Бахром Назаровнинг ҳаяжонлари жуда кучли, буни хонанданинг ўзи ҳам таъкидлаб ўтди.
Саҳна уч қисмдан иборат катта монитор билан безатилган. Қўшиқ айтиш баробарида монитордаги тасвирлар ўзгариб турди. Тасвирлар қўшиқларга монанд танланган.

alt
 
Хонанда “Эшитдинг, чиқмадинг остона хатлаб” номли қўшиғини куйлашдан олдин, бир воқеани  айтиб берди. Талабалик йилларида оиласидан пул олмасликка ҳаракат қилиб, бир ресторанда буюртма ташувчи бўлиб ишга киради. Шу пайтларда бир қизни севиб қолган. Қизнинг ортидан неча марта борса ҳам у хонандага бир бора қарамаган. Хуллас, қўшиқнинг яратилиш тарихи шундай экан.

alt
alt
 
Бахром Назаровни қутлаш учун, устози Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ташриф буюрди.

“Барчангиз билан дийдорлашиб турганимдан жуда хурсандман. Бу концерт  Бахромжоннинг илк қадами. Лекин шундай бўлишига қарамай, шунча мухлис ташриф буюрган экан бу унинг ютуғи. Устозлар шогирдлар муваффақиятларидан доимо хурсанд. Уларнинг ютуғи бизники ҳамдир. Шогирдларим орасида ҳаётда ҳам ижодда ҳам жуда қийналгани Бахром Назаров. У санъатдан кетишга ҳам ҳаракат қилди. Аммо бу охиргиси яна бир бор ўриниб кўр деганимдан кейин яна ижодга қўл урди. Бугун урунишлар зое кетмаганига гувоҳ бўлиб турибман. Бу омаднинг бошланиши бўлсин, Бахромга буланд парвозлар тилайман- дейди Озодбек Назарбеков”.

alt

Озодбек Назарбеков ҳам ўзининг қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этди. Шунингдек, концертда Сардор Мамадалиев, Қиличбек Мадалиев, Алишер Файз ва Жасур Мавлоновлар ҳам иштирок этдилар.
Бахром Назаров санъатга болаликдан меҳр қўйганини ёшлик чоғларидан олинган видео ролик ҳам исботлаб турибди. Унда хонанда қўшиқдан парча куйлаган.

alt

Концертда кўпроқ мумтоз, классик қўшиқлар ижро этилди. 
Концертда хонанда репертуаридан ўрин эгаллаган “Она” қўшиғини тинглаб, беиҳтиёр барчанинг кўзида ёш қалқиди.
Ҳаммага таниш бўлган “Айрилдим”, “Кечикиш”, Пари пари” қўшиқлари мухлислар томонидан қийқириқлар билан кутиб олингани, бу қўшиқлар аллақачон инсонлар кўнглидан жой олганининг ёрқин исботидир.

alt

Хонанда гуллар ва совғаларни қабул қилиш вақтида аудиторияни зериктирмаслик учун концертдан олдинги жараёндан тайёрланган ролик намойиш этилди. Бу ҳали хонандалар ижодида кузатилмаган янги ходиса.
“Пари пари” қўшиғини бир болакай бошлаб бергани ҳам саҳнага ўзгача кайфият бағишлади. Аммо хонанда хеч ким билан дуэт куйламади.

alt

Бошида роса ҳаяжонга тушган хонанданинг ўзига бўлган ишончи борган сари ортди. Саҳнада ҳар бир қўшиққа мос ҳаракати, шошиб қолмаслиги буни исботлади. Концертдаги танаффусларда цирк ўйинларидан чиқишлар бўлди. 

alt

Бахром Назоров концертида, аксарият концертларда кузатиладиган қизиқчиларнинг иштироки бўлмади. Асосан ўзининг ашулаларидан иборат бўлди. Орадаги бошловчиларнинг чиқишларини инобатга олмаганда албатта.

alt
 
Концертда биз севган қўшиқлар билан бирга яна  20 дан ортиқ  янги қўшиқлар орасида русча,  ҳамда Ватан ҳақида ашулалар ҳам ўз мухлисларини топишга улгурди. Концерт тугамагунча бирор киши ҳам ўрнидан силжимади. Жами 23 қўшиқдан иборат концертнинг 17та қўшиғида рақс намойишлари бўлди. Концерт дастури “Саҳна” номли қўшиқ билан якунланди.
 
alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-11-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг