Концертлар ва шоу
Барон фильмига саундтрек: Шаҳзода -"Сирдошим"
Мафтункор хонанда
Шаҳзода томонидан
Барон фильми учун куйланган
"Сирдошим" саундтреки тайёр бўлди ва мухлислар ҳукмига ҳавола этилди. Сирдошим қўшиғининг сўзи ва мусиқаси Нодира Абдулазизовага тегишли. Аранжировкани серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил амалга оширганлар.
Рустам Сагдиев режиссёрлигида тасвирга олинган мазкур фильмда энг долзарб муаммолар қаторидан жой эгаллаган гиёҳвандлик ва унга қарши кураш мавзуси кўтарилган бўлиб, фильм ижодкорлари картинанинг премьерасини тез орада ўтказиш арафасидалар. Фильмга режиссёр ўз ишининг маҳоратли усталари, ўзбек, рус ва хорож актёрларини жалб этган. Саундтрекдаги лавҳалардан фильм психологик драма, блокбастер жанрида тасвирга олинганлиги гувоҳи бўлишингиз мумкин. Азизлар ҳукмингизда Барон фильми учун Шаҳзода ижросидаги Сирдошим саундтреки. Кўринг ва ўз фикрларингизни билдиришни унутманг.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
13-01-2016
ИЗОҲЛАР 0