alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Баҳром Назаровнинг концерт дастуридан

Хонанданинг ўтган йилги дастури мухлислар томонидан жуда яхши қабул қилинган эди. Бу галги концерт дастури эса ўтган йилги концерт дастуридан қўшиқлар хилма-хиллиги, раққосаларнинг хироми, мумтоз адабиётимизнинг нодир наъмуналари куйга солингани, кулгу жамоаларининг чиқишлари жиҳатидан ҳам тубдан бошқача кўриниш касб этди.

altalt

Дастурнинг илк куни хонанданинг «Яна келдим» деб номланган дилбар таронаси билан бошланди.

altalt

Уч бўлимдан ташкил топган дастурнинг биринчи бўлимида, хонанда «Мен бўлай», «Учрадим», «Андижонда», «Кулиб деди», «Айрилдим», «Гапим бор», «Кўзи жайрон» сингари бир биридан ажойиб тароналарни куйлади.

alt

Мазкур бўлимда куйланган, Баҳром Назаровни машҳурлик чўққисига чиқарган «Айрилдим» таронасини мухлислар хонанда билан жўр бўлиб куйлади. Тарона ритмига мос ҳаракат қилган мухлислар қўл телефонларининг чироқлари ёрдамида бутун зални романтик кеча айлантира олишди.

altalt

Биринчи ва иккинчи бўлим ўртасида «Дизайн» жамоасининг чиқиши бўлиб ўтди.

«Дизайн» жамоаси аъзоларидан бирининг «Баҳром Назаров жонли ижрода куйлай оладими?» деган саволига хонанда устози Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Мажнунтолнинг новдалари» деб номланган қўшиғини жонли ижрода, қойиллатиб ижро қилиб берди. Хонанда нега айнан устозининг мазкур қўшиғини куйлагани бизга қорунғу, аммо ҳақиқатдан ҳам ушбу ижро эътирофга муносиб.

alt

Иккинчи бўлим Ҳазрат Алишер Навоийнинг «Ё раб» деб номланган ғазали асосида тайёрланган қўшиқ билан бошланди.

Иккинчи бўлимда куйланган «Наҳотки», «Гулсара», «Аразингни қўй» деб номланган тароналар мухлисларнинг кайфиятига кўтаринкилик бериб, уларни рақсга чорлаган бўлса. «Етимлар» деб номланган тарона мухлисларни йиғлатди. Волидасидан эрта айрилган Назаров ушбу қўшиқни маромидан ҳам ошириб ижро қилди. «Етимлар» қўшиғидан сўнг мухлислар дақиқа қадар қарсак чалиб туришди.

altalt

Ушбу бўлимда куйланган Маҳтумқули ғазали асосида тайёрланган «Кечикиш» таронаси ҳамда «Отажон-онажон», «Ватан» деб номланган қўшиқлар дастурни янада эсда қоларли бўлиши учун хизмат қилди.

Учинчи бўлим дастурга номи берилган «Бахт учун» деб номланган тарона билан бошланди. Бўлим сўнггида хонанданинг энг хит ва рақсбоп тароналари, яъни «Лола-лола», «Қарамадинг», ҳамда «Пари-пари» қўшиқлари куйланди.

 «Пари-пари» қўшиғи хонанданинг аъло даражада ўтган, икки кунлик концерт дастурига якун ясади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг