alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ботир Қодиров ва раққоса Паризода Хитойда

Хитой пойтахти Пекинда 1 октябрда Халқаро туризм фестивали очилди. Ўн саккизинчи бор ташкил этилган фестивалда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистон делегацияси таркибидан хонанда Ботир Қодиров, «Сирдарё наволари» рақс дастаси ва таниқли раққоса Паризодадан иборат ансамбль ҳам ўрин олган. Бу ҳақда daryo.uz хабар берган. 

alt

«Пекин халқаро фестивалида 24 мамлакатдан 200дан зиёд санъаткорлар қатнашмоқда. Ўрта Осиёдан фақат Ўзбекистон санъаткорлари таклиф этилган», - дейди Ботир Қодировнинг продюсери.

alt

Фестивальнинг очилиш маросими Пекиндаги Халқаро олимпия майдонида бўлиб ўтган. Унда шаҳар расмийлари, меҳмонлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ходимлари ҳам қатнашган.

alt

«Ботир Қодиров бошчилигидаги ижодий гуруҳ Хитой санъаткорларидан кейин биринчи бўлиб саҳнага чиқди. Очилиш маросими мусиқий парадга уланиб кетди. Фестиваль меҳмонлари миллий санъатимиздан баҳраманд бўлиб, санъаткорларимизни олқишламоқда», - дея қўшимча қилди Аброр Пўлатов.

alt

Эслатиб ўтамиз, хонанда Ботир Қодиров жорий йилнинг 1-6 ноябр кунлари Истиқлол санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этади.

 

Telegram’даги

расмий каналимизга обуна бўлинг!

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг