Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Божалар шоудан фоторепортаж
Божалар гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов 12 ва 13 май кунлари Истиқлол санъат саройида ўзининг “Божолар шоу” концерт дастурини ижоди мухлисларига тақдим этди.
Ушбу концертнинг илк кунида томошабин сифатида иштирок этган биз, зал интиқлик билан кутаётган мухлисларга тўла эканлигига гувоҳ бўлдик.
Концертнинг биринчи куни, яъни 12 майда “Ганга” кўприги очилганлиги муносабати билан бир оз кечроқ бошланди.
Концерт сабабчиси Жаҳонгир Позилжонов илк қўшиғини ижро этиб бўлгандан сўнг, барча мухлислар билан саломлашиб, концерт нега кеч бошланганлигига аниқлик киритиб барчани кўприк очилиши билан муборакбод этди ва ҳазил қилишни ҳам унутмади.
Хонанда концерт дастури “Қўғирчоқ” деб номланганлигини айтиб ўтди ва ушбу қўшиғини куйлади. Концерт жуда қувноқ ва кўтаринки руҳда ўтди.
Гуруҳнинг ҳар бир қўшиғи мухлисларнинг узилмас қарсаклари ва олқишлари билан қабул қилинди. Ҳар бир қўшиқ раққослар ижросидаги саҳна кўринишлари билан ҳамохангликда ижро этилди.
Жаҳонгир Позилжонов концертда ўзининг яхши таниш эски қўшиқларини ҳам, янги қўшиқларини ҳам ижро этди. Ҳаттоки энг шўх қўшиқларини сокин оҳанглар остида ҳам ижро этди.
Жаҳонгир Позилжонов ўзбек эстрадасида энг кўп дуэт қўшиқлар ижро этган хонандалардан бири десак муболаға бўлмайди. Ва албатта ушбу концерт ҳам дуэт қўшиқларсиз ўтмади. Хонанда бир нечта дуэтдошлари билан ҳам куйлади.
Улар: Улуғбек Раҳматуллаев,
Жаҳонгир Позилжонов ўзбек эстрадасида энг кўп дуэт қўшиқлар ижро этган хонандалардан бири десак муболаға бўлмайди. Ва албатта ушбу концерт ҳам дуэт қўшиқларсиз ўтмади. Хонанда бир нечта дуэтдошлари билан ҳам куйлади.
Улар: Улуғбек Раҳматуллаев,
Мафтункор Шаҳзода
Зиёда
ва Шоҳруххон.
Мухлисларнинг энг севимли бўлган қўшиқлардан бири бўлмиш “Жийда гуллаганда” таронасини илк куплетини Жаҳонгир Позилжанов ўзбек эстрадасининг тирик афсонаси Тохир Содиқов билан биргаликда куйлади. Кейин қўшиқни Тоҳир Содиқовнинг ўзи давом эттирдилар. Бу қўшиқ жаранг сочганда мухлислар олқишларининг кети узилмади.
Хонанда концертида арзимас сабабларга кўра ажрашиб кетаётган жуфтликларга, фақат ўз манфаатини ўйлаб фарзандларини ташлаб кетаётган оналарга ҳам атаб қўшиқлар куйлади.
Жоҳонгир Позилжонов шу куни Юрий Шатуновнинг машҳур қўшиғи "Белые розы"ни ҳам русча, ҳам ўзбекчада "Оқ атиргуллар" деб куйлади.
Ушбу қўшиқ жаранг сочганда "Асал" болалар рақс дастаси ва хонанданинг қизи Райҳона ўзининг гўзал рақси билан барчани лол қолдирди.
Барчага яхши таниш "Гап йўқ" триоси Божалар шоу дастурига махсус тайёрлаб келган чиқишлари билан барча мухлисларнинг юзларига табассум югуртирдилар.
Хонанданинг концертига кўпгина ҳамкасблари ҳам ташриф буюришди.
Божалар гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов ва унинг дўстлари мухлисларга қувноқ ва завқли шоу дастурни тақдим этдилар. Мухлисларни бир зумга ҳам зериктирмадилар.
Биз ҳам ушбу шоу дастурдан яхши кайфият, ҳамда ижобий таассуротлар билан қайтдик ва ўз ўрнида Божалар гуруҳи Жаҳонгир Позилжоновга кейинги ишларида ҳам ижодий парвозлар тилаб қоламиз.
Божолар шоу-2015 дастуридан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-05-2015
ИЗОҲЛАР 0