ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Чилланинг қайноқ премьералари

185
0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда «Тамара» номли таронаси учун суратга олинган видеоклипини кенг омма эътиборига ҳавола этди. Ёдгор Носиров режиссёрлигида тасвирга туширилган клипда бош ролларни Алишер Узоқов ва Феруза Норматова ижро қилган.

 

 

«Уммон» гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид янги таронасини тақдим этди. «Апрель» деб номланган тарона радио тўлқинлар узра жаранг сочмоқда ва ўз мухлисларини топишга улгурди. Сиз ҳам тингланг ва баҳо беринг!

 

 

Яна бир видеопремьера эл суйган санъаткор Равшан Комиловдан келди. Хонанда «Нози-нози» номли таронасига режиссёр Равшан Маниязов бошчилигида видео кетма-кетлик суратга олдирди.

 

 

«Уммон» гуруҳининг яна бир собиқ солисти Шоҳруҳ ҳам илк яккахон тарзда куйланган таронасини ва унга ишланган видеоклипини тақдим қилди. «Мени бахтим» деб номланган тарона матни Шариф Абдуллаев қаламига мансуб бўлиб, мусиқасини Бегзод Турғунов басталаган. Режиссёр Ҳабибулла Набиев бошчилигида мазкур таронага видеоклип ҳам тасвирга олинган. Оператор Сарвар Собиров томонидан Туркияда суратга олинган видеоасарда турк актёр ва актрисалари бош ролларни ижро этишган.

 

 

Мафтункор хонанда Дилсўз янги «Йиғладим» номли қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этди. Мазкур тарона Рислиғой Ҳотамова сўзи, Дилмурод Маткаримов мусиқаси ва аранжировкаси билан яратилган бўлиб, унга видеоклип суратга олиш ҳам режалаштирилган.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-07-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг