alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Comedy.Uz резидентларидан янги концерт дастури

Пойтахтимизнинг шинам масканларининг бирида, яъни “Majeur” ресторанида Comedy.Uzнинг “Ёқса ҳузур, ёқмаса узур” номли янги концерт дастури бўлиб ўтди. 
 
alt
alt

Унда юртимизнинг машҳурлари, актриса, хонандалари ва Comedy.Uzнинг ҳақиқий мухлислари иштирок этди. “Қошмақом”, “Ҳасан ва Ҳусан” учлиги, Ислом Али бошчилигидаги “Фидоий оркестри”, ҳамда “... ва бошқалар” жуфтликлари ўзларининг чиқишлари билан мухлисларни ҳушнуд этдилар.  
 
alt
alt

- Бу сафар иложи борича янги ҳазилларни олиб чиқишга ҳаракат қилдик, - дейди  “Ҳасан ва Ҳусан” учлиги аъзоси  Даврон Муҳиддинов. 
-  Бизда асосан, ҳазил-мутойибалар мавсумга қараб ўзгаради, бугунгисида эса қишда учраб турадиган комедик ҳолатларга эътибор қаратамиз. Тўғрисини айтсам, бугунги тақдимотга тайёргарлик жараёни узоқ давом этмади. Қисқа вақт давомида тайёрлашга ҳаракат қилдик. Сабаби устма-уст чиқишлар қилишимизга тўғри келди. Ўйлайманки, бу галги намойишларимиз ҳам ўз томошабинларини топа олади. Барчага аъло кайфият тилайман.
 
alt
alt

Ушбу тақдимотда йигит қизларнинг “селфи” касаллиги, талабаларнинг сессиядаги қизиқарли ҳолатлари, эр ва хотин муаммолари, хориж ҳамда ўзбек қўшиқларига тавсиф, “Суюнчи” фильмига видеоролик ва бошқа маиший деталлар асосида яратилган ҳазиллар намойиш этилди.
Юлдузлар Comedy.Uz ҳақидаги фикрлари:
 
Шаҳзода Мухаммедова, дизайнер ва актриса:
 
alt

“Мана бугун Comedy.Uz резидентларининг янги концерт олди тақдимотининг намойиши бўлиб ўтмоқда. Бундан жуда ҳурсандман. Чунки мен бу ижодкорларнинг ҳар бирини жуда ҳурмат қиламан. Уларнинг ҳазиллари доимо ўз меъёрида, чегарадан чиқмаган ҳолда берилади. Мен ҳар доим уларнинг ижодини кузатиб бораман ва менга жуда ёқади. Шу фурсатдан фойдаланиб жамоаларга омад тилайман ва бунданда зўр ижод маҳсулларини кутиб қоламиз".  

Шаҳноза, “Шаҳризода” гуруҳи аъзоси:
 
alt

"Comedy.Uzнинг муҳлисасиман. Уларнинг фаолияти билан доим танишиб бораман. Ҳар бир санъат ахлининг ўз услуби бўлганидек, Comedy.Uzнинг ҳам ҳеч кимникига ўхшамаган ўз йўналиши бор. Шу услубни сақлаб қолишларини истардим. Доимгидек кайфиятлар аъло даражада. Бу гуруҳнинг бугунги ҳазиллари шахсан манга балки бошқа мухлисларга ҳам ёқди деган умиддаман. Уларга бунданда юксак муваффақиятлар тилаб қоламан". 

Comedy.Uzнинг концерт тақдимотидан тўлиқ фотоҳисоботи бу ерда.
 

 Нозима Муяссарова
тайёрлади

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг