alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Дефиле: The Fashion Show «Олтин куз-2016» намойиши

Шоунинг биринчи кунида маҳаллий мода шойдолари ва пойтахт меҳмонлари эътиборига «Street Style»-Ёшлар модаси» йўналишидаги тўпламлар тақдим қилинди.

alt

Намойиш вақтида дизайнерлар турли классик, романтик, миллий услубдан тортиб, спорт ва саsual йўналишларигача бўлган либосларида ўзига хос, баъзиларида ноанъанавий усул уйғунлигида яратилган ёрқин либосларни кўриш мумкин бўлди.

altaltalt

Улар қаторида қуйидаги замонавий либослар брендлари дизайнерларини кўриш мумкин бўлди:

RA Style - «Divergent» тўпламида қора ранг асосий ўринни ташкил этиб, джинси шим, фуиболкалар, ҳамда турли шимлар, унга монанд оёқ кийим ва кўзойнаклар танланган. Либосларда асосан юпқа пахта ва ялтироқ чармдан фойдаланган .

alt

Mosdari либослари оқ ва қора ранглар тўпламидан иборат бўлиб, улар асосан европа усулига монанд. Яъни енгил шойидан ишланган шим, кофта ва кўйлакларни учратиш мумкин.

alt

Terra Pro либослари эркаклар учун мўлжалланган қиш мавсумига мос. Унда асосан, оч яшил, қора, кулранг ранглардан фойдаланган. Либослар кўпроқ спорт услубига хос бўлиб, эркаклар унда ўзлари эркин ҳис этишлари учун тоза пахтали матолардан фойдаланган.

alt

«Аристократка» тўпламда дизайнер тўқ қизил, кўк ва қора ранглар уйғунлигидаги эгнига мўйнали пальто ва бошига шляпа ёки мўйнали бош кийим яратган.

alt

Аделя Фаттахова ўзининг тўрламидан кўпроқ юпқа чармдан самарали фойдаланган. Унда  кўпроқ шим, куртка ва ёмғирдан ҳимояловчи ёпинғичлар ўрин эгаллаган.

alt

«Narel» – «Англичанка» либослар тўпламида дизайнер асосан, оқ, оч яшил, қаймоқ  ва тўқ сариқ ранглардан самарали фойдаланган. Тўпламда эркак ва аёллар либосига алоҳида урғу берилган бўлиб, либослар кўпроқ  куз мавсумига монанд.

alt

Nadira Said – «NOBLES» тўплами кўпроқ байрамона усулдаши либослар ўрин эгаллаган.  Шунингдек, дизайнер оқшом либосларининг ёрқин рангда товланишига алоҳида аҳамият қаратган.

alt

Шунингдек, Rahmon ST, Вероника Самохвалова-«Этюды стиля», Мaruf, Narelfiya.лардан либослар тўпламлари ҳам тақдим этилди. «Олтин куз-2016» шоу дефилесида тақдим этилган барча либослар тўпламини бизнинг тўлиқ фотоҳисоботимизда бу ерда кўринг.  

Дизайнерлар ўз ишларида рангларга ҳам алоҳида эътибор қаратган. Кўпроқ қора, оқ, сиёҳ, тўқ қизил ва нос ранглардан кўпроқ фойдаланишган. Сабаби куз-қиш мавсумида кўпинча мана шу рангдаги либослар кишига ўзгача тароват бахш этади.

altaltalt

Либослар ортиқча безаклардан ҳоли, ҳамда либосларга мос бош кийимлар янада нафислик касб этган.

alt

Ҳар бир дизайнерни ўзининг яқин дўстлари, ҳамкасблари қўллаб-қувватлаб турди. Модалар намойишида бироз танаффус эълон қилиниб, унда томошабинлар шўх тароналардан бахраманд бўлди. Кўргазманинг дастлабки куни ажойиб таассуротларга бой бўлди.

alt

Эслатиб ўтамиз, кўргазма яна икки кун ўз ишини давом эттиради. 

 

Гўзал пойтахтимизда куз ойида кўпгина истеъдодли дизайнерлар томонидан ёрқин намойишлар бўлиб ўтди. Улар:

Дилдора Қосимовадан тақдим этилган Kashmir либослар намойиши бўлди. Тўплам ўзбек бахмали, ёрқин атлас, қора тўрлар ва ажойиб аксессуарларни уйғунлаштирди. 

alt

Бундан аввал эса дизайнер Nariman Grigoryan ва стилист Lidiya Andreларнинг илк либослар намойиши бўлиб ўтган эди.

alt

Mursak модалар уйи ҳам гўзаллик ихлосмандларига шаҳар ташқарисида табиат қўйнида «Шарқдан Ғарбга йўл» номли янги лисбослар тўпламини ҳавола қилганди. 

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг