
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Дилсўз ва Синан Ўзендан ижодий ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Туркия ҳамдўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун ҳисса қўшиш мақсадида, турк хонандаси таклифи билан Туркияга жўнаб кетган Дилсўз, турмуш ўртоғи, хонанда Фарруҳ Раимов билан ижро этган дуэт таронаси - «Севгилим»ни Синан Ўзен билан куйлади. Қўшиққа видеоклип ҳам суратга олинди. Тез кунда янги ижод маҳсулидан баҳраманд бўласиз.
Маълум бўлишича, турк хонандаси Дилсўз ва Фарруҳ Раимов ижросидаги «Севгилим» таронасини youtube каналида тинглаб, ёқтириб қолган ва Дилсўзга дуэт куйлаш таклифи билан чиққан.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-02-2018
ИЗОҲЛАР 0