alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

DJ Piligrim: "ONE WAY" альбом тақдимотидан фоторепортаж



16 сентябр куни пойтахтимизда жойлашган DISCOVERY медиа маркет дўконида эстрадамизда кўп йиллардан буён ўзининг мухлислар аудиториясига эга бўлган хонанда, кўпчиликка DJ Piligrim ижодий ва саҳна тахаллус билан таниқли Илҳом Йўлчиевнинг янги "ONE WAY" альбом тақдимоти бўлиб ўтди. 
 
 
alt

 
Тадбирга хонанданинг яқин дўстлари, ижоди мухлислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюришди. 

Биз ҳам ижодий гуруҳимиз билан DJ Piligrim.нинг ашадий мухлисларидан бири бўлганлигимиз боиси ушбу тақдимотда қатнашдик. 

Альбом тақдимоти, DISCOVERY медиа маркет дўконлар тармоғи вакилининг сўзи ва хонанданинг барча ташриф буюрганларни қутлаши, уларга миннатдорчилик билдириши билан бошланди. Илҳом Йўлчиев даст аввал ташриф буюрганларга янги "ONE WAY" альбоми ва ижодий йиллари давомидаги барча қўшиқлари жамланган mp3 "New and The Best 2014" диски ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. 

 
alt
 

Хонанда "ONE WAY" янги альбоми ҳақида гапирар экан, унга 14 та тарона кирганлиги, мусиқа ва сўзлар муаллифи ўзлари эканликлари, альбомда асосий қўшиқ бу "ONE WAY"лигини айтиб ўтдилар. Шунингдек, альбом устида ишлаган ижодкорлар ҳақида алоҳида тўхталиб, маълумот ҳам бердилар. 

 
alt
 

"ONE WAY" альбоми аранжировкаси устида Жасур Бадалбаев, овоз ёзишни эса Фаррух Бадалбаев амалга оширгани, ташриф буюрганлар орасида эса альбомга кирган "Мама" таронаси устида ишлаган Павел Упоровни ҳам тилга олиб, альбом устида меҳнат қилган ҳар бир ижодкорга алоҳида миннатдорчилик билдирди. 

 
alt


"New and The Best 2014" mp3 тўпламига эса кўпчиликнинг талабларига биноан, хонанда ижоди давомидаги деярли барча қўшиқларини жамлаб киритган. Демак, эндиликда мухлислар севимли хонандаларининг битта дискда тўпланган барча қўшиқларини тинглашлари мумкин. 
 
alt

 
DJ Piligrim "ONE WAY" альбоми икки йил давомида яралганлиги, унинг ўзига ушбу альбомдан 3 та тарона, яъни “One Way”, “Юлдуз” (Лола билан дуэт), ҳамда “Ты да я…” қўшиқлари ёқишини айтиб ўтди. Альбомда кўнгли тўлмаган тароналар ҳам борлигини, улар "Ты моя любовь" ва "Не забуду"лар эканлигини айтди. 

 
alt


Хонанда барча ташриф буюрганларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Берилган саволлар орасида яккахон концерт дастурини тақдим этиш режаларда бор ёки йўқлиги ҳақида ҳам қизиқилди. Бу саволга DJ Piligrim яқин орада яккахон концерт дастурини тақдим этиш режаларида йўқлигини, аммо сентябрь ойининг 27 санасида  соат 19:00 да Cinara's масканида чиқиши бўлишини ва 14 та тарона ижро этишини, бу ҳам бир кичик концерт эканлигини айтиб ўтди, ҳамда ҳаммани ушбу базмга таклиф этиб қолди.  

 
alt

 
Альбом тақдимотининг энг ажойиб тарафлари бу, хонанда жонли ижрода "ONE WAY" қўшиғини ижро этиб берганлиги ва таклифнома соҳибларига янги альбом диски совға сифатида тақдим этилганлиги бўлди. 

 
alt


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-09-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг