Dj Piligrim янги клипини тақдим этди
«Gayatry» (Satvadublightmix) – Ом» номли альбомига кирган ведийс санскритидаги мантранинг ремикс кўриниши. У индуизм динида катта аҳамиятга эга бўлиб, Савитару худосига бағишланган.
«Гаятри мантра» бу – индуизм динидаги илоҳий дуолардан бўлиб, уни доимий қайтариб ўқиш инсон ҳаётини яхши тарафга ўзгартиради. Бизнинг мақсад сизлар учун шунчаки, рақсбоп гўзал трекларни яратиш эмас, балки сизнинг ҳаёт тарзингизни мазкур катта самовий тебраниш ва кучга эга ва ҳали-ҳануз ҳаёт ҳақиқатини изловчи миллионлар шу кунга қадар қайтариб келувчи мантра орқали яхшилашга қартилган эди», - дейди Dj Piligrim.

Мазкур клип Санжар Маниязовнинг режиссёрликдаги дебют иши бўлди. Оператор Хусан Алиев. Илхом Йўлчиев кўриниши устида дизайнер Хилола Шер иш олиб борган. Ремикс устида хонанданинг ўзи Жасур Бадалбаев билан ҳамкорликда ишлаган. Муаллиф таъкидлашича: «Бу хит! Бу – Сатва хит».

Клип презентацияси 31 июль куни дўстлар даврасида ёпиқ базмда бўлиб ўтди. Шунингдек, хонанда шу куни янги «ОМ» мусиқий тўпламини ҳавола этди.
Кўплаб мухлисларнинг севимли хонандаси Илхом Йўлчиевнинг янги «Ом» номли мусиқий тўплами инсон ҳаётини яхши тарафга ўзгартирувчи ҳинд мантраларига бағишланган. 13та ҳинд мантраларидан иборат ремикс битта ягона сэтни ташкил этади. Ҳар бир трек бу – ноодатий форматдаги тўлиқ мусиқий асардир. Лойиҳа ноёб ва аналогларга эга эмас.

«Ҳинд мантраларига ремикс яратиш ғояси менда Ҳиндистонга бўлган сафарим вақтида келган. Мен анчадан бери индуизмга қизиқиб келаман ва вегетариан бўлганимга ҳам мана 9 йил бўлди», - дейди лойиҳа муаллифи Илхом Йўлчиев.
Лойиҳа устида хонанда Ҳиндистоннинг жанубидаги Шиванандаашрамда бошлаган. Ишлар 4 ой давомида олиб борилган. Лойиҳадан мақсад мантраларни кенг омма ҳукмига етказиб беришдан иборат бўлиб, композициялар дэнс услубида.
Шунингдек, альбомга бонус сифатида 2015 йилда ёзилган 6та муаллифлик треклари ҳам киради.
Альбом тақдимоти 28 августда бўлиб ўтади.





ИЗОҲЛАР 0