Концертлар ва шоу
Дуэт қўшиқ: Шаҳзода&Улуғбек Раҳматуллаев
Ўзбек эстрадасида яна бир дуэт қўшиқ ижро этилди. Бу сафар тингловчиларга мафтункор Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаев ўз ижод маҳсулларини тақдим этдилар. Дуэт қўшиқ "Рашк" деб номланиб, илк бора у хонанда Шаҳзоданинг май ойида бўлиб ўтган 15 йиллик юбилей концерт дастурида жаранг сочди. Гўзал дуэт қўшиқнинг мусиқаси Иқбол Мухаммаджоновга, аранжировка Жасур Бадалбаевга ва сўзлари Нодир Азимовга тегишли.
Демак, эътиборингизда янги дуэт қўшиқ. Тингланг ва ўз фикрларингизни билдиринг.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-05-2015
ИЗОҲЛАР 0