Эксклюзив: Фаррух Зокировнинг юбилейидан
17 апрел куни Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокировнинг 70 ёшлигига бағишланган кечага унинг яқинлари, дўстлари ва ҳамкасблари ташриф буюришди.
Тантана «Оскар» мукофоти услубида безатилган бўлиб, меҳмонларни олтин ҳайкалча ўрнига Фаррух Зокировнинг асли катталикдаги сиймойлари кутиб олишди. Қизил гилам йўлакча ҳам бўлиб, ташриф буюрган меҳмонлар тантанадан аввал эсдалик учун суратга тушишлари мумкин бўлди.
Мушакбозлик ва меҳмонлар олқиши остида тантана сабабчиси кечага ташриф буюрганлар қаршисига чиқди.
Устоз санъаткорни мазкур куни табриклаш учун ўзбек эстрадасининг кўпгина ёрқин юлдузлар ташриф буюришди. Улар қаторида Насиба Абдуллаева, Рашид Холиқов, Шахзода, Нилуфар Сотилболдиева, Sado гуруҳи аъзоси Акбар Отамухамедов ва бошқаларни кўриш мумкин бўлди.
Табрикларга Зокировлар оиласи дўсти ва машҳур журналист Шахноза Ганиева ҳам қўшилди. Журналист ўзининг қаламига мансуб шеърни ўқиб, Фаррух Зокировга бағишланган махсус телевизион шоу руҳидаги видеони тақдим этди.
Ўзбекситонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ушбу куни Фаррух Зокировнинг «Лейли» хит қўшиғини ижро этди.
Саҳнада Юлдузхоним Усмонова ҳам ўз чиқиши билан иштирок этиб, кеча сабабчиси билан биргаликда дуэт ижро этишди.
Кеча артистнинг «хизматдошлар» - «Ялла» гуруҳи жамоасининг табрикларисиз ўтмади албатта. Игорь Халиқов, Жавлон Тўхтаев ва Аббос Алиевлар ўзларининг бетакрор бадиий раҳбарларига ўзларининг самимий табрикларини йўлладилар.
Таваллуд айёмини нишонлаётган устоз санъаткор туғилган куннинг анъанасига бир оз ўзгартириш киритишга қарор қилиб, ташриф буюрган меҳмонларга совға улашдилар. Ҳар бир ташриф буюрган кишига шу куни «Қалбим наволари» номли Фаррух Каримович ижро этган ва ёзган хитларни ўзида жам этган тўплам тақдим этилди.
Тантананинг янада қувончли онларини бизнинг эксклюзив фотоҳисоботимизда кўришингиз мумкин.
ИЗОҲЛАР 0