alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Эксклюзив: Юлдуз Усмонованинг узоқ кутилган концертидан

Муҳташам «Истиқлол» санъат саройи Юлдуз Усмоновани соғинган, уни севган мухлислари билан тўлди.

altaltalt

10 йиллик катта танаффусдан сўнг илк концертни мухлислар ҳам хонанданинг ўзи ҳам интизорлик билан кутганликларини дастурнинг биринчи кунида меҳмон бўлиб, амин бўлдик.

alt

Муҳташам саройга кириш билан саҳнанинг икки тарафи баҳорий дарахтлар билан безатилганлиги кўзга ташланади.

Ва ниҳоят кутилган онлар зарпардалар очилиб, саҳна тўла созандалардан мусиқа садолари ва катта экранларда Юлдуз Усмонованинг аввалги концертларидан видеолавҳалар намойиш этилди.

alt

Саҳна катта экранлар билан безатилган, декорациялар эса ўзида кўклам нафаси, гўзал баҳорни акс эттирган.   

altalt

Ўткир Сидиқов саҳнада баҳор ҳақидаги гўзал шеърни ўқиб, саҳна қироличаси Юлдузхоним Усмонвани таклиф этди.

altalt

Илк жаранг сочган қўшиқ янги «Баҳорим» номли янги тарона билан бошланди.

alt

Қўшиқ тугагач, мухлислар билан саломлашиб, уларга дилдаги соғинчини изҳор этди ва ўз мухлислари билан яна дийдор кўришишга сабабчи бўлган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

altalt

Кейинги тадқим этилган қўшиқ «Яло демасманей» бўлди. Концерт репертуарида асосан янги қўшиқлар жой олган бўлиб, «Қизғалдоғим», «Бинафша», «Эй азиз инсон» каби ва яна бошқа кўпгина тароналар жаранг сочди.

altalt

Концерт дастурига нега айнан «Эй азиз инсон» номи берилганига Юлдузхоним батафсил тушунтириш бердилар ва шу номли янги қўшиқларини тақдим этдилар.

altalt

Юлдузхоним янги «Дунё» қўшиғини саҳнада ўтириб, бошларига паранжи ёпиб куйладилар. Рақсида Зарина Ахмедова бўлди. 

altaltalt

Боборахим Машрабни ёд этиб, қўшиқ куйлади. Залдан, мухлислар орасидан ўтиб, саҳнага Машраб сиймосидаги инсон чиқиб келди. 

altalt

Саҳна эса раққос ва раққосалар билан тўлди. Қўшиққа ҳос тарзда хиром айланди. 

altaltalt

Биринчи ва иккинчи блокларда янги чуқур мазмун-маънога эга қўшиқлар жаранг сочди. Қўшиқ сўзлари инсонни ўйлантирадиган, ҳаётий тароналарга бой бўлди. Сўнгги учинчи блокда эса мухлисларнинг севимли, рақсга чорловчи шўх композициялар ижро этилди. Яъни сокинликдан, шаддотликкача. Бир қўшиқдан иккинчи қўшиққа ўтишда дастур бошловчи шеърлар ўқиди.

alt 

Ҳар бир қўшиқ раққос ва раққосалар хироми  билан тақдим этилди.

altalt

Яккахон раққосаларни эса Юлдузхоним Усмнова шахсан, ўз анъаналарига кўра мухлисларга таништириб ўтдилар.

Раққоса Зарина Ахмедова.

alt

Юлдуз Усмонова: «Қабул қилинглар» - деб, ёш истеъдодли раққоса Ёқитой Хасановани ҳам мухлисларга таништирди. 

alt

Раққоса Дилором Мадрахимова.

alt

Саҳна қироличаси нафақат дилидан чиқариб, қўшиқларни жонли ижро этди, балки ўзи ҳам раққосалар билан жўшиб рақсга тушди.

altalt

Азиз деб билган саҳнасига, бир неча бор тиз чўкиб қўшиқ куйлади ва уни ўпди. 

altalt

Саҳнада оқ олтинимизни терувчи қизлардан саҳна кўриниши-ю, Юлдузхонимдан улар учун махсус қўшиқ. 

altalt

Концерт меҳмони Шукрулло Исроилов ўз ҳазиллари билан мухлсиларга яхши кайфият улашди. 

alt

Концертда Юлдузхоним Усмоновани бир қанча бетакрор образларда, яъни гўзал либосларда кўриш мумкин бўлди. Яъни дастур бошида виқорли, нафис ва бежирим образларда намоён бўлган бўлсалар, концертнинг сўнгги блокида эса мухлислар ўзлари яхши билан ва таниган ўзбегимнинг шаддот қизи, аёли Юлдузхонимни кўрдилар. 

altaltalt

Бир неча бор залга мухлислари ёнига тушиб, уларга янада яқин бўлди.

alt altalt

Концерт охиригача ўзини тутди, аммо барибир охирида севинч кўз ёшларини тута олмади. 

alt

Энг қизиғи, баъзи мухлислар концерт тугади деб ўйлаб, ўз жойларини тарк этганларида бошланди. 

Соат 21:45, барча ижодий жамоа саҳнада Юлдузхоним Усмонова янги концерт дастуридан ўрин олган репертуарни тақдим этиб бўлганларини, аммо мухлислар исташса, яъни қарсаклар чалишса концерт давом этишини эълон қилдилар.

Мусиқа садолари, барча раққосалар саҳнада, зарпардалар ёпилди. Кеча сабабчиси эса саҳнани тарк этди. Ана шунда мухлислар томонидан қарсаклару, қийқириқлар бошланди ва Юлдузхонимни яна бир бор саҳнага чорлашди. Пардалар очилди ва ўзбек эстрадасининг примадоннаси яна саҳнада. 

Давомли концерт сўнггида, энг севимли тароналар «Санамгина», «Мен сен билан қироличаман», «Настарин»  қўшиқлари жаранг сочди, залдаги мухлислар эса мириқиб рақсга тушди. 

Ана шундан кейин концерт дастурининг илк куни, барча ижодий гуруҳни биттама-битта таништириш билан тугади. Мухлислардан келтирилган гуллар эса дарё каби оқди. 

 

altalt

Юлдуз Усмонова ўз ижодий жамоаси билан бетакрор концерт дастурини тақдим этди. Барча келганлар жонли ижродан, профессионал равишда саҳналаштирилган рақслар гулдастасидан, созандалар ижросидан бахраманд бўлишди.

Юлдуз Усмонова саҳнада туриб ўз меҳр-муҳаббатини қўшиқлари орқали барча келганларга изҳор этди. У ҳақиқатда саҳна қироличаси эканлигига яна бир бор концертнинг илк кунида меҳмон бўлиб амин бўлдик. 

Концерт 23 апрелга қадар давом этади. Азизлар бу бетакрор дастурдан баҳраманд бўлиш имкони ҳали сизда бор. 

Биздан йироқлашманг. Концертнинг кейинги кунларидан янада батафсил фотрепортажлар сайтимизда. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг