ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

«Эҳтиром»га муносиблар тақдирланди

433
0

«Эҳтиром» мукофоти барча санъат ва маданият аҳлини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан таъсис этилган.

alt

Тадбирни Рихситилла Абдуллаев ва Лола Элтоевалар олиб боришди. Тақдирлаш маросимини очиб бериш учун эса сўз Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевга берилди.

alt

Маданият Вазири тақдимотни очиб бериш давомида мукофот тўғрисида қуйидагича фикр билдирди:

«Бу шунчаки «Эътироф» конкурси эмас, биз сизларга эҳтиром билдирмоқчимиз. Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари, шунинг билан бирга ОАВ вакилларига ҳам эҳтиром кўрсатиш мақсадида ушбу мукофот таъсис этилди».

alt

«Эҳтиром» мукофотида «Театр, кино ва оммавий томошалар», «Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати», «Тасвирий ва амалий санъат», «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Эътибор, эҳтиром, эъзоз» сингари бешта йўналиш бўйича 34та номинацияда ғолиблар тақдирланади.

«Эҳтиром» мукофотини лойиқ топилганлар:

«Йилнинг фаол музей ходими» – Васила Файзиева;

«Йилнинг фаол фольклор жамоаси» – Навоий вилояти Кармана тумани «Кармана юлдузлари» фольклор-этнографик халқ ансамбли – Мукофот ансамбль бадиий раҳбари Холмурод Жалиловга топширилди.

«Йилнинг фаол маданий мерос объекти ходими» – Майсара Набераева;

«Энг намунали маданият ва аҳоли дам олиш маркази» – Фарғона вилояти маданият ва аҳоли дам олиш маркази  деб топилди.

«Йилнинг фидойи маданият ходими» – Гулнора Абдушукурова;

«Йилнинг жонкуяр маданият ходими» – Гаянэ Умерова;

alt

«Ташаббускор ҳудудий бошқарма бошлиғи» – Камолиддин Мизамов;

«Кўп йиллик самарали меҳнатлари учун» – Зафар Ҳакимов;

«Йил маданият соҳасининг ташаббускор ҳокими» – Сайлаубай Данияров;

«Тасвирий санъат жонкуяри» – Илҳом Жабборов;

«Маданият соҳасининг фаол оммавий ахборот ходими» – Гулчеҳра Файзиева;

«Йилнинг фаол сухандони» – Дилдора Рустамова;

alt

«Маданият ва санъат соҳасини кенг ёритган фаол тележурналист» – Зебо Тўхтаева;

«Маданият ва санъат соҳасини кенг ёритган фаол ижтимоий тармоқ» – www.fattohhon.comФеруза Фаттохова;

«Йилнинг фаол оркестри» – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Уринбаев;

«Йилнинг фаол мусиқа сайқалчиси» – Мирабзал Ҳусанов;

«Йил созандаси» – Мадина Файзиева;

«Йил клипмейкери» – Хуршид ва Нодир Собировлар;

alt

«Йилнинг фаол балетмейстери» – Гавҳар Матяқубова;

«Йилнинг фаол балет артисти» – Нодира Ҳамраева;

alt

«Йилнинг фаол раққосаси» – Дилором Мадраҳимова;

alt

«Йил театр рассоми» – Наталья Глубокина;

«Йил драматурги» – Қўчқор Норқобил;

«Йил театршуноси» – Муҳаббат Тўлахўжаева;

«Йилнинг фаол анъанавий қўшиқ ижрочиси» (эркак) – Илёс Арабов;

«Йилнинг фаол анъанавий қўшиқ ижрочиси» (аёл) – Муножот Йўлчиева;

alt

«Йилнинг фаол театр актрисаси» – Зулфия Умерова;

alt

«Йилнинг фаол театр актёри» – Қобилжон Мадаминов;

«Йилнинг фаол эстрада хонандаси» (эркак) – Фаррух Закиров;

«Йилнинг фаол эстрада хонандаси» (аёл) – Юлдуз Усмонова;

«Йил спектакли» – Ўзбекистон давлат драма театрининг «Труффальдино икки бойнинг малайи» спектакли. Мукофот спектакль режиссёри Олимжон Салимовга топширилди.

«Саҳнамиз фариштаси» – Яйра Абдуллаева;

alt

«Йил режиссёри» – Баҳодир Йўлдошев;

»Креатив лойиҳалар муаллифи» – Фирдавс Абдухалиқов.
 

Муножот Йўлчиева, Ўзбекистон халқ артисти

«Аввалам бор бу мукофотнинг таъсис этилиши биз учун катта эътибор. Йиллар давомида ижод қилиб, шу соҳада ишлаб юрган барча инсонларнинг ушбу мукофотга лойиқ кўрилганидан ҳурсанд бўлдим. Ижод шундайки, уни ҳеч қачон тўхтатиб бўлмайди, у билан кўпроқ ишлаш, изланиш керак. Ижодда ёш ёки қари деб ажратиб бўлмайди, унда фақат ижодкор деб тан олинади».

alt

Дилдора Рустамова, сухандон

« Бу мукофотининг илк совриндорлари қаторида эканимдан ҳурсандман. Эътибор сабаб одамни кўнгли равшан бўлади. Сухандонлик фаолиятимга эътибор беришганидан тўғриси қувондим. Бу албатта шараф ҳисобланади, шунинг билан биргаликда янада маъсулиятли бўлишга ундайди».

alt

Тадбир давомида йиғилганлар учун Шерали Жўраев, Алишер Файз, Зулайҳо Бойхонова, Севара Назархон, Мавлуда Асалхўжаева, Ботир Қодиров, Насиба Абдуллаева ва Райҳон куйлайдилар.  

altaltaltalt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг