alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Гулсанам Мамазоитова-2015: концертдан фоторепортаж

Кеча, 9 феврал куни Истиқлол санъат саройида Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг 6 кунлик жонли ижродаги “Сизни соғинди юрак” номли концерт дастурига старт берилди.

alt
altalt

Ушбу концерт дастурида Гулсанам Мамазоитова мухлисларига таниш қўшиқларини ва янги тороналарини тақдим этди. Санъат саройи Халқ артистининг ашаддий мухлислари билан тўлган бўлиб, концерт жонли ижрода ва кўтаринки руҳда ўтди.
Гўзал тарзда безатилган саҳнага катта экран ўрнатилган бўлиб, созандалар ва гўзал раққосалар ушбу концерт дастурига файз қўшдилар.

alt
alt
 
Саҳнадаги зарпардалар очилиб, катта экранда муҳаббат-севги рамзи бўлмиш баҳор фасли манзаралари намойиш этилди ва ишқ ҳақидаги манолог жаранг сочди. Гулсанам Мамазоитова манологни давом эттирган ҳолда,  концертини ишқ ҳақидаги қўшиғи билан бошлади.
 
alt
alt
 
Бутун концерт давомида хонанда ўз мухлислари билан мулоқат ҳам қилишни унутмади. Ҳар бир қўшиғи мухлислари томонидан кети узулмас олқишлар билан қабул қилинди.

alt
alt
alt

Ўзбекистон Халқ артисти мухлисларини гўзал рақслари билан шод айладилар. Жонли тарзда ижро этиб ҳам, ҳеч бир қийинчиликсиз гўзал рақс тушиш мумкинлигини хонанда ушбу концерт дастурида исботладилар. 
 
alt

Концертда хонанда ўзлари айтганларидек, барча ибратли қизларга бағишлаб Иқбол Муҳаммаджонов қаламига мансуб шеър асосида қиз фарзандлар учун атаб қўшиқ куйладилар. Хонанданинг ушбу қўшиғига машҳур раққасо-балетмейстер Рушана Султонованинг энг кичик шогирди Нозаниннинг рақси ҳамроҳ бўлди.
 
alt
 
Концертнинг яна бир эътиборли тарафи бу, ёш истеъдодли хонанда Машҳурбекнинг  Ўткурий образидаги  чиқиши бўлди. Бу образ “Парвона” спектаклидан албатта ҳаммамизга таниш, ушбу спектаклдаги “Войдод қарамайсиз” қўшиғи Гулсанам Мамазоитовага қараб ижро этилди.
 
altalt

Аммо ушбу концерт мезбони “Юлдуз” эмаслигини, Гулсанамлигини айтиб ўтдилар, истеъдодли хонанда Машҳурбек эса дарров қўшиқни Гулсанамга мослаб сўзларини импровизация қилиб ижро этди. Чиқиш мухлислар томонидан олқишлар билан ижобий қабул қилинди.  
 
alt
alt
 
Ҳозирда барча радиостанцияларда ва телевиденияларда жаранг сочаётган “Сенсизлигимда” қўшиқлари мухлислар томонидан ўзгача шодлик билан қарши олинди. Олқишлардан ушбу қўшиқ мухлислар қалбидан нақадар чуқур жой олганлигини кўриш мумкин бўлди.
 
altalt

Концертнинг биринчи қисми тугаганда мухлислар зерикиб қолмаслиги учун саҳнага Гулсанам Мамазоитова,  Ниҳол мукофоти совриндори Малика Игамбердиевани таклиф этди. Мухлислар эса хонанданинг шогирди ижросидаги ажойиб қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.
 
alt
alt
alt

Гулсанам Мамазоитованинг концерт дастурини илк куни 9 феврал, яъни Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг  таваллуд айёми кунига тўғри келганлиги боис, хонанда буни ҳам эътиборидан четда қолдирмай, буюк шоир ғазали асосида қўшиқ ижро этиб, ушбу кунга муносиб туҳфа қилдилар.
 
altalt

Концертнинг иккинчи қисмидан сўнг, мухлисларни битбокс ижро этадиган йигитлар Шахриёр ва Тимур (овоз аппарати ёрдамида турли мусиқа оҳангларини, товушларни имитация қилиш, яратиш) турли миллий мусиқаларни ижро этдилар. Бу чиқиш ҳам мухлислар томонидан яхши қабул қилинганлигини залдаги қарсаклар ва қийқириқлар орқали англаш мумкин эди.
 
 alt
alt
alt
 
Концертнинг учинчи қисмида эса турли қўшиқлар ижро этилди. Шўх, турли халқлар ва устоз санъаткорлар қўшиқлари жаранг сочди. Хонанданинг ўзлари айтганларидек, энг ашаддий мухлисларига “Хоразм лазгиси” қўшиғини ижро этдилар.
Бутун концерт давомида эса мухлисларни рақс тушишдан тўхтамадилар.
 
alt
alt

Шунингдек, хонанда ижодий сафарларда бўлганларида созандалари билан йўлда ижро этадиган “Кавказ асираси, ёҳуд Шурикнинг саргузаштлари” фильмидан «Песня про медведей» қўшиғини ва испанча “Бамболейло” таронасини ижро этдилар.
 
alt
 
Хонанда шу куни мухлислари қаршисида турли кўринишларда намоён бўлди. Эътиборга лойиқ либосларидан бу Гулсанам Мамазоитованинг бутун ҳаётини қуршаб олган мусиқа ноталари туширлган матодан тикилган либоси бўлди. Бу хонанда нафақат гўзал овоз соҳиби эканлигидан, балки бетакрор ва нафис дид эгасилигидан далолат беради.
 
alt
alt
 
Концерт дастури Ватан ҳақидаги қўшиқ билан якунланди. Хонанданинг мухлислари уни гулдастлар ёғдуси остида қолдирдилар.
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг концерт дастурини илк куни аъло ва кўтаринки руҳда ўтди. 
 
alt
alt
 
Унинг маҳзун оҳанглардаги қўшиқлари ҳам, шўх тароналари ҳам ёшу қарига бирдек ҳуш ёқишлигини ушбу концерт дастурига ташриф буюрганда англадик. Ширали овозининг сеҳри ила халқимизнинг юрак-юрагидан жой олган санъаткоримиз Гулсанам Мамазоитованинг ижодларига доимий муваффақиятлар тилаб қоламиз ва концертнинг кейинги кунлари ҳам гўзал ва аъло кайфиятда ўтишини тилаб қоламиз.

Гулсанам Мамазоитованинг “Сизни соғинди юрак” номли концерт дастуридан батафсил фотоҳисобот бу ерда!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг