Азиз дўстлар Ўзбекистон Халқ артисти, гўзал овоз соҳибаси Гулсанам Мамазоитова
2015 йилнинг 9,10,11,12,13,14 феврал кунлари
"Истиқлол" санъат саройида
"Сизни соғинди юрак" номли концерт дастурини мухлисларига тақдим этиши ҳақида хабарингиз бор.
Маданият саройига ташриф буюрар эканмиз, хонанда ўз созандалари билан концерт олди репетеция ишларини олиб бораётганликлари гувоҳи бўлдик.
Халқ артисти бу йилги концертга ҳам шиддат ва катта иштиёқ билан тайёргарлик ишларини олиб бораётганлиги репетиция жараёнида кўриниб турар эди.
Хонанда журналистлар ташрифини кўриб, улар билан суҳбатлашиш учун бир оз қўшиқ айтишни тўхтатиб улар билан суҳбатлашдилар.
Журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбат жуда самимий ва илиқ тарзда кечди. Ҳар бир журналист ўзини қизиқтирган саволларини берди. Хонанда уларга ҳаққоний очиқ-ойдин жавоб бердилар. Суҳбат давомида турли ҳил саволлар бўлди.
Халқ артисти билан бўлиб ўтган суҳбатда, хонанда ўз ишини жуда севишига ва ўзига жуда талабчан эканлигини англадик.
Гулсанам Мамазоитова кўпроқ устоз санъаткорлардан ўрнак олишларини, аммо ҳозирги кунда энг машҳур эстрада хонандаларининг барчасини ижодини кузатишларини, концерт дастурларига таклиф этишса доим ташриф буюришларини айтиб ўтдилар.
Суҳбат давомида Гулсанам Мамазоитова хонанда бўлмаганларида рассом дизайнер, модельер бўлишлари мумкинлиги, чунки ёшликда шуларга жуда ҳам катта қизиқишлари бўлганликларини ҳам айтиб ўтдилар. Санъатга эса акалари олиб кирганликларини ва айнан улар Гулсанамда истеъдод борлигини сезганликлари ҳақида ҳам сўзладилар.
Яхши қўшиқлар, таклифлар бўлса дуэтлар ҳам куйлашлари мумкинликларини таъкидладилар.
Халқ артисти қандай асарлар ўқишлари ёки бўлмаса қайси қаҳрамонлар ёқиши ҳақидаги саволга, ҳозирги кунда Эргаш Очиловнинг китобларини, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларини мутолаа қилиб туришларини айтдилар.
Шунингдек, суҳбат давомида биз хонанда қўли ширин пазанда эканликларини, аммо ҳамирли тоамларни яхши тайёрлай олмасликларини, энг мазали қилиб пиширадиган таомлари бу палов эканлигини ва ҳеч қачон тандирда нон ёпмаганликларини билиб олдик.
Ушбу учрашувда биз Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова жуда ҳам оддий, очиқ кўнгил, шаддот, қувноқ, ҳеч бир кибирсиз инсон эканликлари, атрофдагилар билан доим самимий муносабатда бўлишларини гувоҳи бўлдик.
Репетиция жараёнида ижро этилган қўшиқларни жонли тарзда эшитиб мароқ олиб қайтдик.
Сизниг эътиборингизга ҳам ану шу жараёндан қисқача видеолавҳани ҳавола этамиз.
Эслатиб ўтиш жоизки, бу йилги
"Сизни соғинди юрак" номли концертда ҳам юз фоиз жонли ижро бўлади.
Севимли хонандангизнинг концерт дастурини ўтказиб юборманг азизлар.
ИЗОҲЛАР 0