Хасан Ва Хусан триосининг бенефисига бориш учун 5 сабаб
1-сабаб: Бу Comedy.Uz резидентлари, яъни Хасан Ва Хусан триосининг биринчи бенефиси.
2-сабаб: Оилавий равишда кўриш ва эшитиш мумкин бўлган ажойиб ҳаётий, янги ҳазиллар билан бойитилган ёрқин дастур.
3-сабаб: Хасан Ва Хусан триоси Ўзбекистонда ҳали ҳеч ким тақдим этмаган чиқишлар билан томошабинни шод этадилар.
4-сабаб: Юмористик концерт дастури томошабинлари шу куни турли танловлар ва кутилмаган сюрпризлар гувоҳи бўлиб, эксклюзив совғалар, Comedy.Uz резидентлари билан After Party каби туҳфаларнинг эгаларига айланишлари мумкин.
5-сабаб: Қариндошлар, дўстлар, ҳамкасблар ёки севимли инсон билан бирга муаммолардан бироз холи бўлиб, улар билан бўлган муносабатларни янада яхшилаб, юракдан кулиб, янги қувват олишнинг энг яхши усули.
Юмористик концерт билан боғлиқ қўшимча маълумотлар бу ерда.
.jpg)
2017 йил қиш мавсумида кутилаётган концертлар билан бизнинг мақолада танишинг.





ИЗОҲЛАР 0