alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Хасан Ва Хусан триосининг илк бенефеси тафсилотлари

Жамоани шу куни қуллаб-қуватлаш учун шоу-бизнес вакилларидан Сардор Раҳимхон, Халимахон, Дилсўз, Муниса Ризаева, Уммон гуруҳи, Фаррух Ахмедов, Машхурбек, Алишер Узоқов ва яна бир қанча дўстлари ташриф буюришди.

altaltaltaltalt

Дастур жуда ажойиб тарзда, яъни катта экранларда мухлисларни кулгусига сабабчи бўлган ёзувларни намойиш этиш орқали бошланди.

Дастурга Comedy.uz резидентлари Аброр Бахтиярович ва Дилшодбек бошловчилик қилишди.

alt

Жамоа, ўз мухлислари қаршисига чиқар эканлар, ўз соғинчларини изҳор этдилар. Ҳар бир соғинч сўзларини мохирона кулгули тарзда айтишни ҳам унутмадилар. 

alt

Хасан Ва Хусан саҳна кўринишларида ўзбек футболи, шоу-бизнес вакиллари, «селфи» касаллиги, реклама, юртимиздаги қурилишлар ва бошқа мавзуларга тўхталиб ўтдилар.  

altalt

Албатта жамоа томонидан кундалик ҳаётимизда учраб турадиган ҳолатларни ҳазиломуз тарзда тақдим этилиши барчага яхши кайфият улашди.

Концерт давомида жамоа футбол ўйинини ўзгача, шеърий тарзда шархлаб беришди.

alt

Учлик ўзбек киносининг ўлмас дурдоналари бўлмиш фильмлардаги ролларини ҳам катта экранларда намойиш этишди. Экранларда фильмларнинг энг машҳур лавҳалари замонамизга ажойиб тарзда мослаштирилганини кўриш мумкин бўлди.

Аброр Бахтиярович  ва Олим ака ҳам шу куни ташриф буюрган томошабинларни ўзларининг «теша тегмаган ҳазиллари» билан шод этишди.

alt

Хасан Ва Хусан уч овлон ташриф буюрган юлдузли меҳмонларни шундай дастурни томоша қилишга қўймай, уларнинг баъзиларини саҳнага ўзлари ўйлаб қўйган ўйинларида иштирок этиш учун таклиф қилишди. Саҳнага Сардор Рахимхонни, Муниса Ризаевани, Дилсўз ва Уммон гуруҳи аъзоси Зохид чиқиб, йигитлар томонидан жуда мураккаб тарзда тақдим этилган қўшиқларни топишна ҳаракат қилишди.

altaltalt

Концерт дастурига ташриф буюрган актёр Алишер Узоқов эса саҳнага чиқиб «Қизил қалпоқча» эртагини, Хасан Ва Хусан триосининг мураккаб сценарийси асосида сўзлаб берди.

alt

Сардор Рахимхон ва Халимахоннинг ижросидаги ажойиб дуэт қўшиқ эса келган мухлисларнинг кайфиятини янада кўтарди.

alt

Шунингдек, Comedy.uz резидентлари қизлар билан рақс баттлини ҳам ўтказишди. Қизларнинг замонавий расқларига йигитлар ўзбекона рақслар билан жавоб қайтардилар. 

altaltalt

Шу куни концертга ташриф буюрган томошабин, Хасан Ва Хусан триосининг ижодидаги энг сара ва янги ҳазиллар гувоҳи бўлиб, яхши кайфиятга эга бўлган ҳолда уни тарк этишди деб, ҳеч бир муболағасиз айта оламиз.

altaltaltaltaltalt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг