alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Хонанда МакSим концерти

"Истиқлол" санъат саройида 29 май куни Россия эстрадасининг хонандаси Максимнинг концерт дастури бўлиб ўтади. Максим жонли концерт дастурида мухлисларига таниш ва янги қўшиқларини тақдим этади. 
 
Максим - россиялик хонанда, ижрочи, муаллиф, мусиқий продюсер. У кўпгина мукофотлар совриндори. Ҳозирда хонанда янги мусиқий материал устида қизғин иш олиб бормоқда, ҳамда Россия ва чет эл бўйлаб ўзининг созандалари ва рақс жамоаси билан биргаликда гастроль сафарларини ўтказмоқда. 
Ташкилотчилар: Ёшлар маданият ва санъат маркази.
Чипталарни "Истиқлол" санъат саройида харид қилиш мумкин.
Чипталар нархи: 10 000 сўмдан 400 000 сўмгача.
Маълумот учун телефон рақамлари: +99895 1943933, +99871 2459251
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг