alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Хонанда Манзурадан альбом тақдимоти

Жозибали, хушовоз хонанда Манзура 6 май куни "Discovery" медиа дўконида ўзининг янги альбоми тақдимотини ўтказди. Тақдимотни актриса Феруза Собитова олиб борди. 

alt

Ушбу тақдимотга келганлар Манзурудан бараварига 3 та диск тақдим этилиб, сотувга чиқарилганлигини кўриб ҳақиқатда ҳайратландилар. Бу хонанданинг мухлислари учун кутилмаган катта туҳфаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Биринчи диск, "Ўнгимда кўрай" номини олган қўшиқлар МР3 тўплами эди. Тўпламда мухлислар хонанданинг сўнгги йиллардаги барча қўшиқларини  тинглашлари мумкин бўлади. Улар: "Ўнгимда кўрай" 18 та қўшиқ, "Енгиламан" 16 та қўшиқ, "Мажнун ва Лайли" 8 та қўшиқ, "Тушларимга кир" 15 та қўшиқ, "Наҳотки сен" 16 та қўшиқ ва бонус сифатида 6 та қўшиқлар жой олган. 
 
alt
 
Иккинчи диск, жорий йилнинг феврал ойида хонанданинг 18 йиллик ижод сарҳисоби сифатида тақдим этилган яккахон концерт дастурининг DVD тўплами бўлди. Учинчи диск, Манзуранинг ижод йилларидаги қўшиқларига тасвирга туширилган 32та видеоклиплардан иборат тўплами эди. 
 
altalt

Хонанда тақдимот вақтида фурсатдан фойдаланиб, 2015 йилда бўлиб ўтган концерт дастурига тайёргарлик кўриш ишларида унга яқиндан ёрдам берган, уни қўллаб-қувватлаб, далда бўлган барча яқин дўстларига  катта миннатдорчилик билдириб ўтди. Шунингдек, концерт дастури билан боғлиқ ва унинг хотирасида мухрланиб қолган баъзи вазиятлар ҳақида ҳам айтиб берди.
 
alt

Манзура тақдимотга ташриф буюрган оммавий ахборат воситалари, мухлислари томонидан берилган саволларга жавоб бердилар. Хонанданинг дўстлари ва барча ташриф буюрганлар эса, сўзга чиқиб хонандани ўтган концерт дастури ва альбомлар тақдимоти билан чин қалбдан табрикладилар. 
 
alt
 
Тақдимотга хонанданинг яқин дўстлари Наримон Григорьян, Февзи, Улуғбек Раҳматуллаев, Самандар Ҳамроқулов, Ирода Дилроз, Дилшодбек Каттабеков, ҳамда Ойбек ташриф буюришди.
 
alt
alt
alt
alt

Дўстлар эндиликда сиз хонанда Манзуранинг юқорида айтиб ўтилган барча диск тўпламларини сифатли турини пойтахтимиз бўйлаб жойлашган "Discovery" медиа дўконларида ҳарид қилишингиз мумкин бўлади. 

alt

Қуйида эса эътиборингизга тақдимот шукуҳини ҳис этиш учун фотосуратларни тақдим этамиз.
 alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-05-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг