alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Хонанда Шаҳзоданинг концерт дастуридан фоторепортаж

Мафтункор, икки фарзанд онаси ва ўзбек шоу бизнесининг ҳақиқий юлдузларидан бири бўлган хонанда Шаҳзоданинг 2014 йилги концерт дастури 1 май куни бошланди.
Муҳташам “Истиқлол” санъат саройи хонанданинг мухлислари билан тўлган. Барча бир йил давомида ўз суюкли хонандасини соғинишга улгурган ва уни тезроқ саҳнада кўришга ошиқар эди. 


 
alt
 
Ниҳоят ўша узоқ кутилган онлар, саҳна пардаси очилди. Парда очилиши биринчи онларидан бошлаб барчани ажойиб шоу дастур кутаётганлигини кўриш мумкин бўлди.
Саҳна катта экранлар билан гўзал тарзда безатилган бўлиб, умумий экранда самодаги юлдузлар кўринди. Экрандаги тасвирларни кузатиб туриб, ўша самодаги юлдузлардан бири ерга тушгани ва кўклардаги гўзал юлдуз Шаҳзода мухлислар қаришисида намоён бўлганини кўриш мумкин эди. Шаҳзода саҳнанинг юқори қисмида туриб концертни “Тўкилиб” таронасининг ўзгартирилган шаклини куйлаб бошлаб берди. 
 
alt

Мухлисларига яқинроқ бўлиш ва саломлашиш учун пастга тушган Шаҳзода, барча ташриф буюрганларни мамнуният билан қарши олиб, бир неча оғиз дилдаги сўзларини айтиб ўтди. 
 
alt
 
Шундан сўнг, бирин-кетин ўзгача ва кўпгина совғаларга бой концерт дастури бошланди. Албатта хонанда томонидан тақдим этилган туҳваларга бирма-бир тўхталиб ўтамиз. Концерт, рақс жамоасининг бетакрор чиқишлари билан ҳамоҳангликда ўтди. 
 
alt

Шарқ маликаси Шаҳзода концерт давомида турли кўринишларда мухлислари қаршисига чиқди. У доимгидек бетакрор ва ўз услубига эга. Бу галги концертнинг асосий дизайни қора фондаги бетакрор тўқ атир гуллар бўлди. Буни шаҳзоданинг янги альбомида ҳам кузатиш мумкин. 
 
alt

Концертда хонанданинг янги “Сен менга керак” номли альбомидан жой олган бир қанча қўшиқлар Шаҳзода ижросида жаранг сочди. 

alt

Концертнинг энг кўзга ташланган тарафларидан бири бу, дуэт қўшиқлар дуэтдошлар билан биргаликда ижро этилгани бўлди.
 
alt

Шаҳзоданинг биринчи дуэтдоши композитор, аранжировкачи ва пойтахтимиз меҳмони Аслан Гусейнов эди. Икки қўшиқча ҳамкорликда “Отпусти” таронасини ижро этганликларига кўп вақт ўтмади. Аммо бу тарона ўз мухлисларига эга бўлишга улгурди десак муболаға бўлмайди. Мухлислар, меҳмон хонандани кўтаринки ва жўшқин кайфиятда кутиб олдилар. “Отпусти” таронаси жаранг сочаётган вақтда залдаги мухлислар қўшилиб биргаликда улар билан куйлашди. 
 

alt

Дуэт қўшиқ тугагандан сўнг эса, Шаҳзоданинг илтимосига кўра Аслан Гусейнов ўзининг энг машҳур таронаси “Где ты?”ни илк бор Истиқлол санъат саройи саҳнасида ўзбек томошабинларига куйлаб берди. 
 
alt

Концерт давомида миллий блок ўзгача тарзда хонанда томонидан тақдим этилди ва мухлислари буни мамнуният билан қабул қилинди. Айнан мана шу миллий қисмда Шаҳзода ўзининг кейинги дуэтдошлари билан мухлисларини лол қолдирди. 
 
alt
 
Иккинчи дуэтдош хонанда Алишер Файз бўлди. Алишер ва Шаҳзода ажойиб “Қилпиллама” қўшиғини маъромига етказиб куйладилар. Албатта Шаҳзода ижросидаги бу қўшиқ ўзгача тарзда айтилган бўлиб, миллий йўналиш унга жуда ҳам ярашган эди. Ушбу миллий блокда хонанданинг либоси уни ҳақиқий Шарқ маликаси эканлигини яна бир бор исботлаб турар эди. 

alt

Ва ниҳоят кечанинг сўнгги дуэти бу Дилмурод Мусаев билан биргаликда ижро этилган тарона бўлди. 

alt

Шаҳзода миллий йўналишдаги қўшиқларнинг ҳаммасини жуда ҳам ажойиб ижро этди ва бу унинг мухлислари томонидан катта эътибор билан қабул қилинди. 
 
alt

Яқин орада ижро этилган “Қайнона” таронаси ҳам шу кечада жаранг сочди. Қайнона ролидаги Халима Ибрагимова келини хонанда Шаҳзода саҳнада ҳизмат қилаётганини катта экранда синчковлик билан кузатиб турди. Бундай истеъдодли ва суюкли мухлисларига эга келини борлигидан қаттиққўл қайнонажон ҳам фахрланиб кетди. 
 
alt
 
Томошабинларга маъқул келган яна бир туҳвалардан бу ўзбек футболи ҳақида куйланган қўшиқ бўлди. Қўшиқ вақтида экранда ўзбек футболчилари ўйинлари намойиш этилди. Бу ғалабага чорловчи қўшиқ сўнггида эса дарбозага “гол” ўрилди. 
 
alt
 
Шунингдек, Шаҳзода кетма-кет янги тароналарини тақдим этиш билан бир қаторда, ўзининг эски альбомларидан жой олган ва хит бўлган қўшиқларини бир қанчасини янги талқинда ижро этди. 
 
alt

Мафтункор Шаҳзода ўзбек эстрадасининг примадоннаси бўлган Юлдуз Усмонованинг машҳур “Билмадим” қўшиғини ўзгача тарзда ижро этди. 
 
alt

Хонанданинг репертуаридаги ҳаммага таниш “Чико” қўшиғини “Капучино” эстрада студияси болакайлари ажойиб талқинда ижро этдилар ва кейинроқ улар даврасига хонанданинг ўзи қўшилиб, таронани биргаликда ижро этди. 
 
alt

Анъанага кўра Шаҳзода концерт давомида ушбу дастурнинг янада ёрқинроқ бўлишини таъминлашда ёрдам берган раққос ва раққосалар жамоасини, ҳамда созандаларини бирма-бир мухлисларига таништириб ўтди ва барча ижодий гуруҳига ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди. 

alt
 
Концерт кечаси жуда ҳам ажойиб ва кўтаринки рухда ўтди. Хонанда ўз мухлисларига миннатдорчилик билдириб, улар билан яна дийдор кўришиб турганидан мамнунлигини айтиб ўтди.
 
alt

Хулоса қилиб, Шаҳзода ўз мухлисларига тақдим этган концерт дастурига доимгидек пухта ва аъло даражада тайёргарлик кўрганини, ҳамда мухлислари олқишига сазовор бўлганлигини таъкидлаш жоиз.
 
alt
 

Бу концертга тушган ҳар бир инсон икки соат вақтини аъло даражада ўтказиб, маънавий озуқа олиб кетиши табиий. 




Шаҳзоданинг концерт дастуридан тўлиқ фотохисоботни бу ерда  кўришингиз мумкин. 




 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-05-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг