alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Хонанда Жасур Умировнинг концерт дастуридан

«Истиқлол» санъат саройида хонанда Жасур Умировнинг «Онамга келин керак» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

alt

Концерт дастури бошланиши билан саҳнага красовка ва ялтироқ спортивкада чиққан хонанда мухлислари билан уч йилдан буён учрашмаганини, концерт бермагани учун уларни жуда ҳам соғинганини алоҳида таъкидлади.

alt

Деярли барча қўшиқлари йил давомида хит парадлардан тушмаган хонанданинг концерт дастурини барча мухлислар, айниқса болажонлар интиқиб кутгани концерт куни яққол билинди.

alt

Концерт «Қизларга кўп гап отманглар» номли қўшиғи билан бошланди. Хонанда шоир Муҳаммад Юсуфнинг «Тушларимга кир» шеърини куйга солганини алоҳида фахр билан айтиб ўтди.

alt

«Бир кунда 12та қўшиқ ёзган санъаткорни кўрганмисиз?! Ўша менман», дея мақтаниб қўйган хонанда, бирин кетин 3 йил давомида хит қўшиқларини куйлади.

alt

Жасур Умировни табриклаш мақсадида саҳнага гул олиб чиқаётган болажонларни кўрган хонанда «Мен бугун болажонларга концерт беряпман», деб ҳазиломуз сўзларни айтиб ўтди.

altalt

Жажжи мухлислари қуршовида қолиб кетган Жасур Умиров уларга бирга расмга тушишни таклиф қилди. Болажонларнинг хурсандчилиги чексиз бўлди.

alt

«Ханифа хоним» қўшиғи мухлисларнинг давомли олқишларига сабаб бўлди. Рақслар жамланмаси эса концертга янада гўзаллик бахш этди.

alt

Дарвоқе дастурда куйланган деярли ҳар бир қўшиққа алоҳида рақслар саҳналаштирилган бўлиб, раққосаларнинг рақсларига ҳамда кийимларига алоҳида ёндошилганлиги эътирофга муносибдир.

alt

Хонанда ўзининг «Жумагул» номли таронасини мухлислари билан биргаликда куйлади. Хонанда «Жумагул»  қўшиғи ҳақида «бу қўшиқ бизни бренд даражасига олиб чиққан қўшиқ ва бу сиз азиз мухлисларнинг эътибори билан бўлган», дея алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам бу қўшиқнинг файзи ўзгача бўлди.

Концерт меҳмони бўлган «Дизайн» жамоаси Жасур Умировнинг мухлисларини кулдиришга ҳаракат қилди.

alt

«Атиргул» номли тарона ва унга ишланган рақс ҳамда декорация концертнинг яна бир марта чиройли ўтаётганига ишора бўлди.

alt

Ҳар бир ўзбек хонандасининг концертида волидасига атаб қўшиқ куйлаш анъанага айланган. Жасур Умиров ҳам волидаи муҳтарамасига атаб «Мен машҳур ҳофизмас, машҳур бағритош» мисралари мавжуд «Она» деб номланган қўшиғини тақдим қилди.

alt

Хонанданинг энг яқин дўсти, бастакор Зафар Қодиров Умировга қарата «сизни кибрли, манмансираган, мухлислари билан расмга ҳам тушмайдиган хонанда дейишади, бу фикрлар қанчалик асосли», деган саволига жавобан хонанда Жасур Умиров саҳнада барча мухлисларига тиз чўкди. Бу иши қарсаклар чалинишига олиб келди.

alt

Концертнинг яна бир меҳмони Аброр Бахтиёрович бўлди.

alt

Хонанданинг «Қалайсизлар қизлар», деб номланган қўшиқ сўзлари бирмунча ўзгаргани эътиборимизни тортди. Қўшиқдаги «Асални эслатманглар» жумласи «Гулини эслатманглар» дея янгради. Аммо нима учун бундай бўлгани, исмларнинг ўзгаришининг сабаби ҳеч кимга маълум эмас.

«Одамларнинг тўйларида», «Вай-вай», «Гулини эслатманглар» бу қўшиқларни санъат саройидаги деярли барча мухлислар жўр бўлиб куйлади.

alt

«Онамга келин керак» дея номланган концертда келин ҳақида гап ҳам бўлгани йўқ. Ушбу қўшиқ мухлислар томонидан яхши кутиб олингани, хит тарона эканлиги барчага маълум, аммо хонанданинг уйланиши ҳақида дастурда айтиб ўтилмади.

alt

Концерт дастури сўнггида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевичнинг сўзлари эшиттирилиб, ундан сўнг ўзбек элига бағишланган хонанда ижросидаги «Ўзбек» қўшиғи билан якунланди. 

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг