Жонажон Ватанимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 24 йиллик байрамини нишонлашимизга ҳам мана оз фурсат қолди. Ушбу энг муҳим байрамни нишонлаш олди юртимизда турли ҳил тадбирлар, фестиваллар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ана шундай мустақиллик айёмига бағишланган тадбирлардан бири, “Камолот” ЁИҲ томонидан ташкиллаштирилган “Бетакроримсан”, ягонамсан она Ватаним-Ўзбекистоним шиори остида “Истиқлол фарзандлари” Ёшлар фестивалининг Гала-концерти 21 август куни “Туркистон”санъат саройининг ёзги майдончасида ўтказилди. Тадбирда 300 яқин ёшлар иштирок этишди.
Шу кунги концерт ўзгача тарзда ўтди. У икки қисмга бўлинган ҳолда ўтказилди десак муболаға бўлмайди. Байрамга ташриф буюрганлар биринчи қисмда кирвуришдан кўргазмага қўйилган ҳунармандлар ишларидан, ҳаммага яхши кайфият улашаётган клоунлар-аниматорлар ва саҳнада Flyin' UP, “Кўкчой”, «Крылья Оригами» гуруҳларининг жонли ижросидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар.
Туркистон санъат саройининг ёзги майдончаси юрагида ўти бор, қувноқ ёшлар билан тўлган эди.
Туркистон санъат саройининг ёзги майдончаси юрагида ўти бор, қувноқ ёшлар билан тўлган эди.
Асосий Гала-концерт эса соат 20:00 да бошланиб, шу куни саҳнада Ўзбекистоннинг келажаги бўлмиш ёшлар учун ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари куйлашди.
Кечани Нилуфар Сотиболдиева ва Жаҳонгир Позилжоновлар олиб боришди.
Концерт Муҳаммадисо Абдулхаиров,Бобур Йўлдоев, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, Асал Шодиева ва Зарина Низомиддиновалар ижросидаги “Улуғимсан Ватаним” қўшиғи билан бошланди. Шунингдек, экранда юртимиз Мустақилликка эришганидан сўнг, қўлга киритилган ютуқлар видеороликлар намойиш этилди.
Концертга йиғилган ёшлар эса ўзларининг севимли хонандалари ижросидаги қўшиқларни бирга ижро этиб рақсга тушдилар ва бетакрор Ватанимизга ўз муҳаббатларини изҳор этдилар. Шу куни ҳамма бир овоздан IloveUzbekistan деб, баралла такрорлар эди.
Аъло кайфиятни Шаҳзода, Умидахон, Райҳон, “Элдидо” гуруҳи, Божалар, Жасур Умиров, Уммон гуруҳи, Саида, Муниса Ризаева, Каниза, Улуғбек Раҳматуллаев, Шоҳруҳҳон каби энг ёрқин юлдузлар таъминлашди. 21 август куни Туркистон саройига ташриф буюрган барча оқшомни кўтаринки руҳда, аъло кайфиятда ўтказди.
Концерт дастури “Шахзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқовнинг “Эй азиз юртим” таронаси билан якунланди.
Саҳнага чиққан барча хонандаларга фестивал иштирокчилар ва ёшлар биргаликда жўр бўлишди.
Сўзимиз сўнггида Юртимизнинг ана шундай шодиёна руҳда ўтадиган байрамлари кўп бўлсин деб, азиз юртбошимиз айтганларидек, “Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!”.
ИЗОҲЛАР 0