alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ижодкорлар нималар билан бандлар?

Баҳор янги режалар ва мақсадлар фасли. Ижодкорлар ҳам ушбу фаслдан илҳомланиб, янгиликлар, ғоялар яратиш билан бандлар. Демак, шу кунларда юлдузларимиз нималар билан бандлар? ижодларида қандай янгиликлар? шуларга бир четдан тўхталиб ўтсак. 

 

Хонандалар Дилсўз ва Фирдавс баҳор байрамига муносиб туҳфа сифатида «Наврўз» номли янги дуэт тароналарини тақдим этдилар. Ушбу қўшиқ ҳукмингизда тингланг ва завқ олинг.  

 

«Беном» гуруҳининг серқирра ижодкорлари Сарвар ва Комил мухлислари ҳукмига «Телбаман» номли янги тароналарини ҳавола этадилар. Қўшиқ премьераси 22 март куни юртимиз радиотўлқинларида бўлиб ўтади. 

alt

 

Ўзбек эстрадасининг ҳозирги кундаги энг талабгир хонандаларидан бири, ёрқин ва шаддот Муниса Ризаева 22 март куни соат 17:00да Discovery медиа дўконида ўзининг «Юрак» ​номли янги мусиқий тўплами тақдимотини ўтказади. Бизни кузатишда давом этсангиз, тақдимотдан фоторепортажни ҳукмингизга тақдим этамиз. 

alt

 

Реп йўналишида ижод қилувчи Шохрух реппер сўнгги вақтларда мухлисларини ўз ижод ишлари билан шод этиб келмоқда. Хонанда ўзининг инстаграм саҳифасида маълум қилишича тез кунларда омма эътиборига янги «Этот бит» номли янги қўшиғи ва унга ишланган видеомаҳсулотни тақдим этади. Шунингдек, Шохрух клипдан видео парчани ҳам ўз саҳифасига жойлаштирган.


«Главная сцена» телелойиҳаси ғолиби хонанда Сардор Милано 24 март куни соат 17:00да Discovery дўконида «Время сказать» номли янги альбоми тақдимотини ўтказади. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-03-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг