alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Janob Rasul Истиқлолда юқори кайфиятда концерт тақдим этди

Janob Rasul

«Аксарият қўшиқлари Хоразм шевасида куйлангани боис турли давраларда ва мухлислар орасида хоразмлик хонанда деб таъкидланадиган Janob Rasul асли Қорақолпоғистон Республикасида туғилиб ўсган. 1987 йилда туғилган. Айни дамда пойтахтда ижод қилади. Қўшиқларга матнларини ўзи ёзади. Ўзининг таъкидлашича, мухлисларининг эътиборини қозониш учун аралаш русча, ўзбекча, хоразмча шеваларда куйлайди. Отажон Худайшукуров, Комилжон Отаниёзов ва Майкл Жексон қўшиқларидан илҳомланади».​

 

Рақсбоп, шўх қўшиқлари билан мухлислар эътиборини қозонган ижодкор илк концертини юртимизни мадҳ этувчи «Ватан» номли қўшиғи билан бошлаб берди.

altalt

Концертда «Қадам», «Нигина», «Мохинура», «Дўмбоғим», «Ёмонсан» каби қўшиқлар ижро этилиб, унда 20дан ортиқ тароналар жаранг сочди.

altalt

Хит бўлган тароналари куйланганда залдаги ашаддий мухлислар ўзларини рақс тушишдан тутиб тура олмадилар. Концерт дастури давомида хонанда мухлислар билан суҳбатлашишни ҳам унутмади.

alt

«Она» номли таронани ижро этганда онаси ва бувиси ёнига тушиб уларга гул тақдим этиб, улар билан рақсга тушди ва улар бўлмаса ўзи бўлмаслигини айтиб ўтди. 

altalt

Танаффуслар орасида Dizayn жамоаси ва кулги устаси Зокир Очилдиевлар саҳнага чиқиб яхши кайфият улашдилар.

altalt

Зокир Очилдиевнинг сўзларидан сўнг, Janob Rasul барча мухлисларга ва кулгу устасига жонли куйлай олишини ҳам торда чала олишини ҳам саҳнада туриб исботлаб берди.

altalt

Барча қўшиқлар рақс жамоалари чиқишлари билан ҳамоҳангликда тақдим этилди.

altaltalt

Концертдан сўнг, Janob Rasul

«Илк концертим бўлгани учун жуда қаттиқ ҳаяжонда эдим ва биринчи кунда шунча мухлис келганини кўриб ҳурсанд бўлдим. Тўғриси кутмаган эдим».

 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг