alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Клип съёмка жараёни: Лола-«Билмайсан»

Клип съёмка ишлари пойтахтимиз марказларидан бирида, эрта тонгдан кечка қадар бўлиб ўтди. Клип режиссёри Санжар Маткаримов бўлиб, операторлик вазифаси Рустам Муродов зиммасига юклатилди.

altalt

Съёмка майдончасига ташриф буюрар эканмиз, Лоланинг яна бир бор актрисалик қобилияти юқори даража эканлигига гувоҳ бўлдик.

altalt

Мазкур клипда бош қаҳрамон сифатида фақат Лоланинг ўзи. Бошқа актёр ҳамкорлар йўқ. Клип сюжети фақатгина Лоланинг қаҳрамони атрофида айланади ва унинг ички кечинмаларини акс эттиради.

altalt

 

Хонанда Лола қўшиқ яралиши тарихи ҳақида:

«Мен кўпинча ўзим турли ҳил мусиқаларни хиргойи қилиб, диктофонга ёзиб оламан, аммо ҳеч кимга кўрсатмайман. Бир куни Беном гуруҳи вакиллари билан ўтирганимда, ўзим сезмаган ҳолда бир қўшиқни хиргойи қилдим. Сарвар эса бунга аҳамият бериб, уни яна бир марта қайтаришимни сўради. Мусиқа уни қизиқтириб қолгани сабаб, дарҳол аккомпанировать қилди ва амалда мусиқа жуда чиройли жаранг сочгани учун Беном гуруҳи йигитлари менга унга ҳаёт беришни таклиф қилишди. Мусиқага шеърни ёзишни эса Уммон гуруҳи вакили Зохиддан сўрашимизни таклиф қилишди. Сабаби улар бу қўшиқ буткул бошқача бўлишни исташди. Шу тарзда «Билмайсан» қўшиғи шеърини Зохид ёзди, Сарвар ва Комил эса мусиқага сайқал беришди».

alt

-Лола клип сюжети ҳақида қисқа маълумот берсангиз.

- Аёл қисматига кутиш, сабр қилиш, қаердадур донолик кўрсатиш, ёрини тушуниш ёзилган. Аммо гоҳида аёл сабри тугайди ва унинг қалбидан ҳайқириқ чиқади. Клипда айнан шундай ҳолатдаги, муҳаббатдан изтироб чеккан аёл, унинг қалб изтироблари, ҳайқириғи кўрсатилади. Видео кетма-кетликда мен айнан шу туйғуларни кўрсатиб беришга ҳаракат қилганман.

«Билмайсан» таронаси юртимиз радиотўлқинларида тингловчилар ҳукмига 7 ноябрь куни ҳавола этилади.

 

Хонанданинг 21,22 ва 23 ноябрь кунлари Истиқлол санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастурига ҳам оз фурсат қолди. Лоланинг айтишича, у мухлисларни жуда ҳам соғинган ва уларга бутун мехрини бериб, концертда уларга севган қўшиқлари билан бир қаторда янги тароналарни ҳам тақдим этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг