alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Клип съёмка жараёни: Умидахон «Йўлимдан қоч»

Хонанда Умидахон 8 апрель куни «Йўлимдан қоч» номли янги таронасига клип тасвирга олдирди. Тарона тингловчилар ҳукмига 5 апрель санасида тақдим этилган эди.

Суратга олиш майдончасида сайтимиз билан меҳмон бўлиб, клип  ва хонанданинг келгусидаги ижодий режалари ҳақида унга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик:

altalt

«Йўлимдан қоч» деб номланган қўшиғингиз ва клипингиз ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Клип ғояси, неча кун мобайнида суратга олганингиз ва нега айнан ушбу таронага клип суратга олаётганингиз ҳақида батафсилроқ тўхталинг.

«Йўлимдан қоч» деб номланган қўшиғимнинг сўзи ва мусиқаси Шаҳбоз Ниғматуллаевга, мусиқий сайқал эса Жасур Бадалбоевга тегишли. Бу қўшиқнинг тайёр бўлиши анча кечикиб, қийин бўлиб кетди. Қўшиқни тайёр бўлишини роса икки ой кутганмиз. Олдиндан, яъни қўшиқ яратилаётган вақтда ушбу қўшиққа клип суратга олишни режалаштирган эдик. Клип режиссёри Сарвар Исаев, оператор Иззат Лутфуллаев бўлиб, клипдаги либосларим устида, клип ғояси устида ҳам режиссёримиз ишлаганлар. Клипни трек услубида суратга олганмиз.

altalt

Мазкур клип шу вақтга қадар куйлаётган қўшиқларингиздан, суратга олаётган клипларингиздан бошқача, ўзгачами ёки улардан катта фарқ қилмайдими?

— Катта фарқ қилади деб ўйлайман, шу вақтгача клипларимнинг аксарияти воқеаларга бой, образларим соддароқ ва миллий йўналишда эди. Бу клипда эса шўх-шаддот характеримга эга бўлган йўналишда намоён бўлганман. Кўринишим, имиджим ҳам анча ўзгарган, буни мухлисларимиз ҳам кўриб баҳо беришади.

altalt

Zo’r Tvнинг «Тhe cover up» кўрсатуви сизни кўпчилик мухлислар учун қайта кашф қила олди. «Нега шу вақтгача жонли концерт бермади», деган саволлар туғилмоқда, нега шу вақтга қадар концерт бермагансиз? Концерт бериш режада борми?

— «Тhe cover up» кўрсатувидан сўнг шов-шувли фикрлар, гап-сўзлар бўлмоқда. Мухлисларимизнинг янада меҳри ошиб, шу вақтгача менга мухлис бўлмаган инсонлар ҳам «кўрсатувни кўриб сизга мухлис бўлдим, ҳақиқатдан ҳам санъатингизни ҳурмат қилдим», деган сўзларни айтишди. Шу вақтгача, жонли ижрода концерт беришга ҳали вақтли деб ўйлаганимиз учун, концерт дастуримизни тақдим қилмаётган эдик. Аммо ҳеч қачон жонли ижродан, куйлашдан қочган эмасман. Насиб қилса кейинги йил жонли ижрода концерт бериш ниятим бор.

Кўрсатувнинг ҳар бир тури, сони учун қанча муддат тайёргарлик кўрмоқдасиз, Шу вақтга қадар энг қийин бўлган тур ва энг қаттиқўл ҳакам Сиз учун ким бўлди? Сизнингча ким ғолиб бўлади?

— Кўрсатувнинг дастлабки сонида яъни «Сетора» гуруҳининг қўшиғини куйлаш тайёргарлигига бир кун вақт кетган. Тўғрисини айтадиган бўлсам кўрсатувнинг ҳар бир турига икки кун тайёргарлик кўрмоқдаман. Ҳамма тур ўзига яраша қийин бўлди, аммо энг қийин бўлгани хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳакам бўладиган куни бўлди, сабаби ўша куни баъзи бир сабабларга кўра мазам бўлмасдан, қон босимим тушиб кетди. Кўпчилик мухлислар «нима учун ўша куни юзингизда норозилик кайфияти бор эди, қандайдир энсасини қотириб турган одамларга ўхшаб ўтирдингиз», деган гапларни ҳам айтишди, шунчаки ўша куни ҳеч кимга «мазам йўқ, касалман, қон босимим тушиб кетди», деб айтмаган эдим. Касал ҳолимда ҳам ўша турдан ўтиб олганимдан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ҳар бир ҳакам ҳам аввало жонли ижрони, бизни тушунишади. Бизга ҳакамлик қилаётган устоз санъаткорларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ким ғолиб бўлиши ҳақида эса нимадир дея олмайман.

Демк, тез кунда хонанда Умидахондан янги клип мухлислар ҳукмига тақдим этилади. Ҳозирча эса клип съёмка жараёнидан фотосуратлар ҳукмингизда. 

altaltaltaltaltaltaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг