Концертлар ва шоу
Клип жараёни: Муниса Ризаева -"Ёнар"
Ўзбек эстрадасида ўз услуби ва йўналишига эга тенги йўқ хонанда Муниса Ризаеванинг сўнгги ижод маҳсули бўлмиш “Ёнар” қўшиғи тезда оммалашиб кетди ва ўз мухлисларини топди. Муниса Ризаеванинг репертуаридаги қўшиқлари ва клиплари ўзгачалиги билан ажралиб туради. Ҳар бир клипи мухлисларини ажаблантиради ҳам, ҳайратлантиради ҳам.
Хонанда “Ёнар” таронасига ҳам клип суратга олиши ҳақида маълум қилган эди. Мана ваъдага мувофиқ шу кунларда “Ёнар” қўшиғига клип суратга олинди.
Клипни ўз ишининг устаси клипмейкер Муҳаммад Али Искандаров тасвирга олди.
Тасвирга олиш ишлари "Сўқоқ" қишлоғида олиб борилди.
Шунингдек, клипда маҳоратли актриса Саида Раметова ва тажрибали актёр Мурод Ражабов бош ролларни ижро этишди.
Съёмка жараёнидаги суратлардан кўриб турганингиздек, Муниса Ризаева нон ёпиш, кир ювиш ишларини қойилмақом қилиб уддалаган. Демак, бу сафар ҳам у ҳаммани лол қолдириши аниқ.
Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу қўшиқ матн муаллифи Феруз Абдуллаев, мусиқани Шуҳрат Умаров басталаган. Аранжировкачи Жасур Бадалбоев.
Азизлар демак, ҳамманинг севимли хонандаси Муниса Ризаевадан тез кунда "Ёнар" қўшиғига ишланган видеоклипни кутиб қоламиз.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
05-05-2015
ИЗОҲЛАР 1