alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

КУЙЛА ЁШЛИГИМ! эстрада вокал телевизион танлови

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 232-сон қарорига асосан ўтган йили Ёшлар маданият ва санъат маркази ташкил этилган эди. 
Марказнинг асосий вазифаларига, умидли ижодкор, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, концерт, фестиваль, кўрик-танлов ва турли маданий шоу-тамоша тадбирлари, шунингдек, теле ва радио, интернет лойиҳаларини ташкил этиш киради. 
Марказ томонидан 2014 йилнинг декабр ойида "Эътироф-2014", 2015 йилнинг январ ойида "Йил қўшиғи-2014" тақдирлаш марасимлари катта муваффақит билан ўтказилди. 

Эндиликда Ёшлар маданият ва санъат маркази, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан мамлакатимизда илк бора “КУЙЛА ЁШЛИГИМ!” эстрада вокал телевизион танловини ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда кастинг (саралаш) ишлари бошланиб юборилган. 
 
alt

Лойиҳа ҳақида маълумот: Ушбу лойиҳа Республика бўйлаб 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ижрочилар орасида эстрада вокал йўналиши бўйича истеъдод эгаларини излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Саралаш (кастинг), концерт дастурлари ва видео ҳисоботлар икки тилда (ўзбек ва рус) ўтказилади. Шунингдек, танловга тақдим этилаётган санъат намуналари ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тилларда ижро этилиши мумкин.
Танлов жорий йилнинг февраль-март ойларида барча ҳудудий марказларда ўтказилади, туман (шаҳар)лардан бўлган иштирокчилар ҳудудларнинг маъмурий (ҳудудий) марказларига танлов куни етиб келиши лозим.
Танловда қатнашчилар якка тартибда иштирок этиши лозим. Ижро жонли равишда тақдим этилиши ва ижодий ишлари пухта тайёрланган ҳамда оммага тақдим қилишга муносиб бўлиши лозим. Уларнинг ижроси республика Ишчи-ижодий гуруҳи томонидан баҳоланади ва техник гуруҳ томонидан тасвирга олинади. Энг оригинал ва юқори натижаларни кўрсата олган иштирокчиларга республика босқичига йўлланма берилади. Ҳудудларда тақдирлаш маросими ўтказилмайди.   
 
alt
 
Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад ва вазифалари: Мамлакатимиз ёшларнинг эстрада санъатидаги истеъдодини намоён этиши учун ижодиймайдон яратиш, уларнинг эстрада хонандалиги бўйича маҳоратини ошириш, ўзбек миллий эстрада санъати анъаналарини тарғиб қилиш, ривожлантириш ва ёш авлодга етказиш, шунингдек жаҳон эстрадасининг намуналари орқали ёшларнинг эстетик дидини ошириштанловнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади.

Албатта ҳар бир танловда ўз шартлари ва қоидаси мавжуд бўлади. Ушбу танлов ҳам бундан мустасно эмас. 

Танлов шарти:
-Иштирокчилар ҳаваскор бўлиши ва улар бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси, артистлик маҳоратикаби мезонларга жавоб бериши лозим;
-Танлов иштирокчилари ўз дастурларини жонли равишда ижро этиши (фонограммасиз) шарт ҳамда ижро этадиган асарнинг матнини танлов куни ҳудудларга ташриф буюрадиган республика Ташкилий-ижодий гуруҳга тақдим этиши талаб қилинади;
-Танлов иштирокчиларининг саҳна кийимлари эстрада санъатига мос ва ижроси танлов мезонларига хос бўлиши лозим.

Танловнинг Pеспублика босқичи Тошкент шаҳрида май-июн ойларида ўтказилади.

Танловнинг якуний қисми Гала-концерт тарзида ўзбек эстрадаси юлдузлари ҳамда барча иштирокчилар ижросида ўтказилади. Якуний гала-концертда танловда ғолиб бўлган иштирокчилар ва финалчилар эълон қилинади. Танлов якунланганидан сўнг ғолиблар ва барча иштирокчиларнинг республика бўйлаб концерт дастурлари уюштирилади. 

Ёшлар маданият ва санъат маркази манзили: Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони 2,  Ёшлар ижод саройи

Маълумот учун телефон рақамлари: +99871 194-39-34, +99895 194-39-33, +998951974500   
Сайт: www.yoshlarmarkazi.uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг