alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Лола ва Йигитали: Йиллар ўтиб улар яна бир клипда

Латофатли хонанда Лола бир оз бўлса ҳам ижод қилишдан тўхтамайди. Доим мухлисларини ижодий янгиликлар билан ҳурсанд этади. Хонандадан тақдим этилаётган навбатдаги янгилик бу, мухлислар орасида оммалашишга улгурган «Соғиндим» номли таронасига олинаётган клипдир. Суратга олиш ишлари 27 март куни бошланган бўлиб, эртаси куни ҳам жараён давом этди. 

alt

Бугун биз «Соғиндим» таронасига олинаётган клип жараёнининг иккинчи кунидан эътиборингизга фоторепортажни тақдим этмоқдамиз. 

Лола ўта нозик дид эгаси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. У ҳар бир клипига доим пухта тайёргарлик кўрган ҳолда ва ўз дидига ишонган, ҳамда ёндашган тарзда яратади. Бу сафар ҳам у ўз қоидасига амал қилган. Съёмка майдончасига ташриф буюриб, бутун жараённи кузатар эканмиз мазкур видеоасарни яратиш учун хонанда томонидан, аввалги клипларига қаранганда бу сафар катта ижодий жамоа жалб этилганлигининг гувоҳи бўлдик. 

alt

Ижодий жамоа аъзоларини бир четдан санаб ўтадиган бўлсак, улар:
клип режиссёри Санжар Маткаримов, иккинчи режиссёр Мансур Васати, оператор  ўз ишининг мохир устаси Рустам Муротов, грим ва визаж усталари Рената Искандарова ва Диана Якушевалар, либослар бўйича рассом Хилола Шер. 

altalt

Биз клип режиссёри Санжар Маткаримовни ушбу клип ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш мақсадида сўзга тутдик:

alt

“Клип икки севишган қалбларнинг ажралиб кетиши, ўрталаридаги соғинч, тасодифий учрашув ҳаётларида кескин бурилиш ясаши ва ушбу ҳолат сабаб иккиси ҳам ноқулай вазиятда қолишлари ҳақида. Мазкур клипда йигитга, муҳаббат карьерадан устунми деган савол берилса, қизга бойлик муҳаббатдан устунми деган савол берилади ва биз ўз ўрнида клип сўнггида ушбу саволга жавоб бериб, ойдинлик  киритишга ҳаракат қиламиз. Яна клипда бош қаҳрамонлардан ташқари “кино тили” билан айтадиган бўлсак – антогонист, яъни рақиб образи ҳам бор. Бир сўз билан айтганда  севги учбурчаги”.

alt

Шуни айтиш жоизки, съёмка жараёнининг илк кунида хонанда томонидан сир сақланган бош қаҳрамон йигит образига Йигитали Мамажонов таклиф этилган.

alt

Хабарингиз бор хонанда Лола, Йигитали билан аввал ҳам «Жоним соғиндим» номли таронасига ишланган клипида бирга ижодий ҳамкорлик қилган. «Жоним соғиндим» клипи 2012 йилда мухлисларга тақдим этилган ва ўша йилда энг оммалашган клиплардан бири эди. Бир неча йиллар ўтиб улар яна бир клипда. 

Шунингдек клипда «Илхом» театри актёри Борис Ғофуровни ҳам кўриш мумкин. 

 

Визаж ва грим усталари Лоланинг образи устида иш олиб бораётган бир вақтда биз хонандага бир неча саволлар билан мурожаат этдик:


- Бу сафар клипингизда катта жамоани жалб этибсиз, ҳаттоки иккинчи режиссёрни ҳам. Бунинг сабаби нимада?
- Ҳа, клипга кўриб турганиздек, кўпгина инсонлар ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Клип режиссёри Санжар Маткаримов. Иккинчи режиссёр ҳам таклиф этилган Мансурака Васати. Улар кўпинча биргаликда, тандемда иш олиб боришади. Иккинчи режиссёр сифатида таклиф этилганликлари сабаби эса видео драматургия томонидан бир оз мураккаб бўлиб, улар съёмка майдончасида бир-бирларини тўлдирган ҳолда иш олиб боришмоқда. Илк бор мен оператор Рустам Муротов билан мазкур клипда ҳамкорлик қилмоқдаман. У ўз ишини ҳақиқий устаси бўлганлиги боис, кадрда нима кераклигини аниқ билади. Бу инсон билан ишлаш жуда ҳам мароқли. Аввалари битта сюжетни 15 маротабадан тасвирга олинишига тайёр бўлсам, Рустам Муродов билан эса икки дублнинг ўзида керакли кадр олинмоқда ва шу сабабли иш жараёни тезда амалга ошмоқда. 

- Клип ғояси ўзингизга тегишлими?
- Ҳа, ўзимга. Аксарият клипларимнинг ғояси ўзимга тегишли. Клип ғоялари менга турли вазиятда келади. Масалан, самолётдаги парвозим вақтида ёки бўлмаса тушларимда келади. Клип ғоя муаллифи ўзим. «Соғиндим» қўшиғига клип ғояси ҳам кутилмаганда машинамда кетаётганимда келди. Шу онда тўхтаб, Санжар Маткаримовга клип сюжетини ёзишга тушиб кетдим. У эса менга ўзининг фикрларини ёзди ва клип сюжети телефондаги ёзишув орқали дунёга келди. 
- Клип ўзи нима ҳақида? У орқали нима демоқчи бўлдингиз?
- Клип ҳақиқий ва самимий муҳаббат тўғрисида. Айрилиқдаги икки севишганнинг соғинчи ҳақида. Бошидан клип сюжети ҳақида Санжар билан маслаҳатлашганимда, мен унга клипни кўрган ҳар бир инсоннинг кўнглида муҳаббат ҳисси қолишини исташимни айтгандим. Ушбу видеони кўраётган вақтда севишган жуфтликлар танлов олдида турган бўлса, клип уларга тўғри қарор қабул қилишига ёрдам беришини истайман.  

- Нимага айнан Йигитали Мамажанов бош қаҳрамон образида? Аввалги  «Жоним соғиндим» клипи билан ушбу клипнинг қандайдур боғлиқ тарафлари борми?
- Қаҳрамон танлашга тўхталганимизда, биринчи бўлиб айнан Йигитали кўз ўнгимда гавдаланди. Ҳа аввалги клип «Жоним соғиндим» қўшиғига ишланган бўлса, буниси шунчаки «Соғиндим» деб номланган ва улар ўртасида боғлиқлик бор деса бўлади, чунки у қўшиқ ҳам бу қўшиқ ҳам Love Story ҳақида. Йигитали билан ишлаш жуда осон, у ўз партнерини съёмка майдончасида яхши ҳис этади. 
- Нью-Йоркда яккахон концертингиз бўлар экан. Ушбу маълумот тўғрими?
- Ҳа тўғри. Ҳақиқатда шу йилнинг 30 апрелида Нью-Йорк шаҳрида концертим бўлиб ўтади.
- Ўзимиздачи? Қачон концерт беришни режалаштиргансиз?
- Ҳа, бу йил концерт бериш режамда бор. Ноябр ойида тўрт кун мобайнида концерт берамиз худо хохласа, насиб этса. Мухлисларимни соғинганман ва сўнгги йилларда етарли даражада уларга тақдим этадиган ижод ишларим йиғилиб қолди. Ҳозирда концерт репертуари, программаси устида ўйлашни ва ишлашни бошлаганмиз. 

Азизлар клип суратга олинди. Тез орада хонанда томонидан мухлислар ҳукмига ҳавола этилади. Катта жамао, ўз ишининг моҳир усталари жалб этилган клип қай тарзда муваффақиятли чиқади ва у ўз мухисларини топадими йўқми, буни албатта олий ҳакам - вақт кўрсатади. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-03-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг