Концертлар ва шоу
Мафтункор Шаҳзодадан янги альбом
Эстрадамизнинг
мафтункор хонандаси Шаҳзода ўзининг 15 йиллик ижодига бағишланган
“Ижодимга 15 йил” деб номланган катта юбилей концертини тақдим этишига ҳам саноқли кунлар қолди. Хонанда доимгидек мухлисларини шод этиш мақсадида тинимсиз ижодий меҳнатда.
Хонанда тез орада мухлисларига "Раҳмат Ҳаёт" деб номланган янги мусиқий альбомини ҳам тақдим этади. Демак, мухлислар хонанданинг концерт дастуридан ва янги альбомидан баҳраманд бўлишларига ҳам оз фурсатлар қолди.
Мафтункор Шаҳзодага ижодий парвоз тилаб, бу йилги концерт дастурларини ҳам муваффақиятли ўтказиб олишларига тилакдошмиз.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-04-2015
ИЗОҲЛАР 0