“Ниҳол” мукофоти совриндори, ҳушовоз хонанда Малика Эгамбердиева Истиқлол санъат саройида октябройининг 30-31 саналарида “Жаннатмаконим менинг” номли жонли ижродаги илк яккахон концерт дастурини мухлисларга тақдим этади.
Шу муносабат билан биз, 28 октябр санасида Темирйўлчилар марказий маданият саройига концерт олди репетиция жараёнини кузатишга ташриф буюрдик.
Репетицияга ташриф буюрар эканмиз, тайёргарлик авжида эканлиги гувоҳи бўлдик. Хонанда, концерт режиссёри Хайдарали Қосимов бошчилигида, созондалар ва раққосалар билан репетеция ишларини олиб бораётганликлари гувоҳи бўлдик.
Биз фурстадан фойдаланиб, Малика Эгамбердиева билан бир оз суҳбатлашиб, концерт ҳақидаги саволларимизни бердик:
“Концерт олди ҳаяжонларим жуда ҳам кучли, чунки илк концертим. Маъсулияти жуда ҳам оғир. Мана мен энди устозлорим меҳнати заҳматларини бошдан ўтказиб, ҳис этмоқдаман. Ушбу концертимиз халққа маъқул келади деган умидда, ҳар бир ёш авлодни иноботга олган ҳолда қўшиқларни танлаганмиз. Концерт репертуаридан 18 та қўшиқ жой эгаллаган, ҳаммаси жонли ижрода, товушлар ҳам жонли. Мен ўз ўрнида ушбу концертимни ўтказишга кўмаклашаётган барчага, яъни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмасига ва албатта менинг қадрли устозларимга миннатдорчилик билдираман” - дейди Малика Эгамбердиева.
Малика Эгамбердиева эртага ўз мухлислари олдида катта имтиҳон топширади. Икки кун мобайнида устозлари маслаҳатларига амал қилган ҳолда жонли ижрода куйлашни ният қилган хонандага фақатгина омад тилаймиз.
Азизлар эътиборингизга тайёргарлик жараёнидан суратлар ва видеони тақдим этмоқдамиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.