alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Малика Эгамбердиеванинг концерти тафсилотлари

Ниҳол мукофоти совриндори, ҳушовоз хонанда Малика Эгамбердиеванинг октябр ойи сўнгги кунларида яккахон концерти бўлиб ўтди. Хонанда мухлислари олдидаги катта имтиҳонини аъло даражада топширди. 

alt
alt

Ушбу куни хонандани қўллаб-қувватлаш учун устоз санъаткорлар Гулсанам Мамазоитова ва Озодбек Назарбековлар концертга ташриф буюришди. Хонанда устозлар дуосини олиб саҳнага чиқар экан, гўзал диёримиз ҳақидаги “Жаннатмаконим менинг” номли таронасини ижро этишбилан бошланди.

alt



alt
 
Концерт хонанда ваъда берганидек, жонли ижрода ўтди. Гўзал саҳна, созандаларнинг жонли ижроси ва раққосаларнинг гўзал хиромлари концертга янада файз бағишлади. Концерт бошловчиси вазифаси ушбу куни Акмал Мирзога юклатилди.

alt

alt
 
Ўзининг ва устоз санъаткорларнинг қўшиқларини ижро этган Малика ўз ҳаяжонини яшира олмасди. Буни кўриб турган мухлислар, уни олқишлар билан қўллаб-қувватлаб туришди.

alt
alt

Шу куни концертга ҳамкасб санъаткорлар ҳам ташриф буюришди. Улар қаторида Хосила Рахимова, Умидахон, Лола Ахмедова, Ҳулкар Абдуллаева, Фаррух Раимов ва кўпгина яқин дўстлари ҳам бор эди. Умидахон, Лола Ахмедова ва Ҳулкар Абдуллаева гўзал қўшиқлар янграганда, даврани қиздириб туришни ҳам унутмадилар.

alt


Концерт уч блокдан иборат бўлди. Танаффусларда мухлисларни  “Comedy Uz” резидентлари ўз ҳазиллари билан зериктирмадилар.

alt
alt

Яна шу куни Акмал Мирзо бошчилигида, саҳнага Ҳосила Рахимова, Лола Аҳмедова ва Умидахон таклиф этилдилар ва танлов ўтказишди. Танлов шарти бўйича, ҳар бир хонанда Малика Эгамбердиеванинг репертуаридаги қўшиқдан бир нақорат ижро этишди ва уни ижро этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлишди (бу албатта мухлисларни зериктирмай, даврани қиздириш мақсадида ўтказилди).

alt
alt

Концертда Малика Эгамбердиеванинг устози Гулсанам Мамазоитова ҳам саҳнага чиқиб, қўшиқ ижро этдилар ва шогирдларини ушбу ҳаяжонли, муҳим кун билан чин қалбларидан муборакбод этдилар.

alt
alt

Концерт жуда гўзал тарзда ўтди. Жонли ижрода янграган қўшиқлар эса, шу куни концертга ташриф буюрган мухлислар кўнглини янада нурафшон этди.

alt
alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-11-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг