alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Манзурадан бир нечта ижодий туҳфа

15 январь куни яқин дўстлар ва ҳамкасблар даврасида альбом тақдимотини ўтказган хонанда Манзура, кенг омма ҳукмига «Тингла фарёдим» қўшиғига ишланган клипни, «Юзсиз» фильми учун ижро этилган «Менинг қалбим» саундтрекини ва Шохрух репер билан куйлаган «Қалбимга кир» дуэт таронасини тақдим этди. 

alt

«Тингла фарёдим» қўшиғи сўзи Тохир Муҳаммад қаламига мансуб. Мусиқаси Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган. Клип Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинган. 

«Менинг қалбим» саундтреки сўзи устида Шоҳжаҳон, мусиқа аранжировкаси билан Ботир Алиевлар шуғулланган. 

«Қалбимга кир» дуэт таронаси мусиқаси устида Бобур Умаров ва Манзура иш олиб боришган. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-01-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг