alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Манзуранинг 18 йиллик ижод сарҳисоби

Қиш фаслининг сўнгги ойи ташриф буюрган кун, яъни 1 феврал куни хушовоз хонанда Манзуранинг "Истиқлол" санъат саройидаги илк яккахон концертига старт берилди. Хонанданинг ўзи ушбу кунни санъатдаги балоғат ёшга етган куни деб таърифлади. Концерт ваъда қилинганидек романтик шоу тарзида бошланди. 

alt
alt

Концертда нафақат Манзуранинг, балки раққос ва раққосаларнинг саҳна либосларига ҳам жуда жидий ёндошилгани концертнинг илк дақиқаларидан маълум бўлди. 

alt
alt

Пардалар кўтарилиб, саҳнада Манзура раққослар билан биргаликда пайдо бўлди. Уни мухлислари қанчалар интиқлик билан кутишганини гулдирос қарсаклар ва қийқириқлардан англаб олиш мумкин эди.

alt
alt

Аввал хабар берганимиздек концертнинг шартли номи "Асра бахтимизни" бўлиб, Манзура концерт дастурини айнан шу қўшиқ билан бошлади. 

alt
alt

Раққос ва раққосалар нафақат саҳнада хиром айлаб, балки залга мухлислар ёнига тушиб ҳам ташриф буюрганларни хушнуд этдилар. Концерт ташкилотчилари ўйлаб топган "фишка"лардан яна бири ўтмиш ва бугунги кунни бирлаштиргани. Ўтган аср европача услубда кийинган раққосларнинг қўлларида "селфи"га тушиш учун мослама бўлиб, улар меҳмонлар билан ҳам бир йўла суратга тушиб олдилар.

alt
alt

Манзура концертга ташриф буюрган ота-онасига миннатдорчилик билдириб, улар ҳақида мухлисларга тўлқинланиб гапирди. Отасининг меҳрибонлиги, онасининг ҳар қандай вазиятда ҳам уни қўллаб-қувватлаши учун уларга алоҳида ташаккур изҳор этиб, гўзал гулдасталар тақдим этди.

alt
alt
alt
alt

Манзурани қўллаб-қувватлаш учун кўплаб санъат олами вакиллари ташриф буюрдилар. Улар орасида Абдурашид Йўлдошев, Шукрулло Исроилов, Достон Убайдуллаев, Гулсанам Мамазоитова, Рухшона, Ойбек ва Нигора, Умидахон, Гули Асалхўжаева, Шоира Отабекова, Мадина Мумтоз, Жасур Умиров, Тоҳир Усмонов, Шахзода Мухаммедова, Амира Алибекова, Тамилла ва Дилсўзларни кўриш мумкин эди.

alt
alt
alt

Биринчи қисм якунида Акмал Мирзо, Жаҳонгир Позилжонов ва Даврон Кабулов ўзларининг ҳазиломуз чиқишлари билан ташриф буюрганларга янада кўтаринки руҳ бағишладилар. Улар ижросидаги ЖОНЛИ тарзда куйланган қўшиқ парчалари барчага бирдек манзур бўлди. Бу учлик "Гумдон" гуруҳи сифатида (албатта ҳазил сифатида) футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бағишлаб ҳам қўшиқ куйладилар.
 

alt
alt

Концертнинг иккинчи қисми ҳам хит тароналар жўрлигида ва кўтаринки кайфиятда ўтди. 

alt
alt
alt

Концертнинг иккинчи қисми якунида эса Манзурани қўллаб-қувватлаш мақсадида келган "Гап йўқ" триоси ўзларининг кулгили чиқишлари билан меҳмонлар кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилдилар. 

alt
alt
alt

Концертнинг учинчи қисмини Манзура "Жонон бўламан деб" қўшиғини куйлаш билан бошлаб берди. Бу қўшиқ оҳангларига таниқли раққоса Малика Қурбонова ҳиром айлади. Сўнг бирин кетин миллий услубдаги қўшиқлар кетмакетлиги ижро этилди.

alt
alt
alt
alt

Концерт давомида Манзура бир қатор санъаткорлар билан ижро этилган дуэт қўшиқларини тақдим этди. "ЭлДиДо" гуруҳи, Улуғбек Раҳматуллаев, Жаҳонгир Позилжонов, Мавлуда Асалхўжаева шулар қаторидан.

alt

18 йиллик ижод сарҳисобининг илк куни ниҳоясида Манзура Ватан ҳақидаги қўшиғини тақдим этди. Саҳнага барча иштирокчилар чиқиб келганларга миннатдорчилик билдирдилар. 

alt

Манзурани илк катта имтиҳондан муваффақиятли ўтгани билан табриклаб, концертнинг қолган кунларида ҳам омад ва куч-қувват тилаб қоламиз. 
 
Манзуранинг концерт дастуридан тўлиқ фотоҳисоботни  бу ерда кўришингиз мумкин. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-02-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг