Концертлар ва шоу
Манзуранинг концерт олди матбуот анжумани
Куни кеча пойтахтимизда жойлашган Мiran International меҳмонхонасининг анжуманлар залида хушовоз хонанда Манзуранинг журналистлар учун концерт олди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Манзура билан бир қаторда концерт ташкилотчиси Даврон Кабулов ва концерт режиссёри, ҳамда бош хореографи Наримон Григорьян йиғилганларга концерт дастури ҳақида маълумот бердилар.
Ташкилотчилар ва Манзура журналистларнинг саволларига имкон қадар жавоб бердилар, тўғрисини айтадиган бўлсак, баъзи саволлар концертда бўладиган сюрпризлар олдиндан ошкор бўлмаслиги учун жавобсиз қолди.
Журналистлар саволлари орқали концерт дастури ҳақида очилган баъзи маълумотлар қуйидагича:
Концертда қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилади, жонли ижро бўлишидан бўлмаслиги аниқроқ. Ташкилотчилар сўзларига қараганда, концертда ижро этиладиган аксарият қўшиқлар айнан фонограммада томошабинлар қалбига кучлироқ таъсир қилади;
Концертда хонанданинг 18 йиллик ижоди давомида хитга айланган қўшиқлари жамланган;
Концертнинг шартли номи "Асра бахтимизни";
5та дуэт куйланиши режалаштирилган;
Концерт либослари устида таниқли дизайнерлар Хилола Шер ва Зулфия Султон иш олиб бормоқдалар;
Манзура концерт дастури учун ўзининг баъзи хит қўшиқларини сокинроқ, романтик услубда қайта куйлаган.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
17-01-2015
ИЗОҲЛАР 0