Манзуранинг янги клипи билан боғлиқ 6 факт
1. «Хиёнат қилмадим» торанасига клипни суратга олиш учун 2-3 кун вақт сарфланган.
2. Манзура Терлан Новхани билан танишганида, озарбайжонлик хонанда унга дуэт куйлашни ўзи таклиф қилган.
3. Бинонинг томидаги кадрлар, кучли совуқ ва шамолга қарамай 10 дақиқа ичида суратга олинган.
4. Клип режиссёри озарбайжонлик Наил Наибоглу, оператор Далэр Оружлу.
5. Клип лавҳаларидан бирининг съёмкаси, машҳур «Бриллиантовая рука» фильмининг эпизодларидан бири суратга олинган кўчада бўлиб ўтган.
6. Хонанданинг клипдаги образи устида стилист Февзи иш олиб борган ва бу кўриниш озарбайжонликларнинг эътиборини тортган.
Шунингдек, хонанда клип суратга олишдан ташқари Бокуда махсус фотосессия ўтказган. Манзура клип тасвирга олиш жараёнида озарбайжонлик мутахассисларнинг съёмка майдонида жуда тез ишлашларини алоҳида таъкидлаб ўтди. «Хиёнат қилмадим» қўшиғининг илк премьераси Озарбайжоннинг Lider TV телеканалида бўлиб ўтган.
Клипни бу ерда кўришингиз мумкин.
ИЗОҲЛАР 0